Академиклар тажрибаси ўрганилмоқда

2017.12.22 | Янгиликлар

Халқ таълими вазирлиги томонидан жорий йилнинг 20 декабрь куни А.Авлоний номидаги халқ таълими тизими раҳбар ва мутахассис ходимларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби директорлари, директор ўринбосарлари ва ўқитувчилар учун “Замонавий педагогик технологиялар ва инновацион методлар” мавзусида ўқув-услубий семинар ташкил этилди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Унда вазирликнинг ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим муассасалари шўъбаси раҳбари Эркин Муродов, институт ректори педагогика фанлари доктори профессор Наргиза Рахманкулова ва академик Саидаҳрор Гулямов томонидан юқори интеллектуал қобилиятга эга шахсларни етиштириш учун илм-фан ва интеллектуал соғлом таълим муҳитини яратиш, таълимда билим бериш билан бирга ўқувчилар қобилятини ривожлантириш ва самарали ишлатишга ўргатиш, интеллектуал тадбиркорликка инвестициялар киритиш каби қизиқарли масалалар ҳақида маълумотлар берилди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Семинарнинг асосий қисми тренинг машғулотлар тарзида ўтказилиб, профессор Р.Самаров, катта ўқитувчилар Р.Ишмуҳаммедов ва С.Ҳафизовлар томонидан “Педагогик жамоаларда барқарор психологик муҳитни шакиллантиришнинг психотехникаси”, “Ўқув жараёнида педагогик технология ва интерфаол усуллар ёрдамида таълим самарадорлиги ошириш йўллари” ва “Ҳаётий кўникмаларни баҳолаш воситаси ва усуллари” мавзусида тренинг машғулотлари ўтказилди.

Тренинг машғулотлари баҳс-мунозараларга бой бўлди ва машғулотлар якунида “Фидбек” машқи орқали иштирокчиларнинг таклиф ва мулоҳазалари тингланди, сўнг педагогларнинг эҳтиёжлари аниқланиб уларга педагогик ва психологик тавсиялар берилди.

Халқ таълими вазирлиги
Матбуот хизмати

 
 

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99895)479-99-08 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 38

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.