Маънавий-маърифий ишларни самарали ташкил этиш йўлида

2017.12.16 | Янгиликлар

Умумий ўрта таълим мактабларида синфдан ва мактабдан ташқари таълим тарбия ишларини самарали ташкил этиш, ўқувчиларнинг қизиқиши бўйича ташкил этилган тўгараклар фаолияти ва уларга услубий ёрдам кўрсатиш ишларини янада ривожлантириш мақсадида жорий йилнинг 15 декабрь куни Тошкент шаҳридаги 319-сонли умумтаълим мактабида “Умумий ўрта таълим мактабларида маънавий-маърифий тадбирларни ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини самарали ташкил этиш омиллари” мавзусида республика ўқув-семинари ташкил этилди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Мазкур ўқув-семинарда Халқ таълими вазирлиги раҳбарияти ва масъул ходимлари, ҳудудий халқ таълими бошқарма бошлиқларининг ва туман (шаҳар) халқ таълими бўлими мудирларининг маънавий-ахлоқий тарбия ишлари бўйича ўринбосарлари иштирок этишди.

Семинарда сўзга чиққан Халқ таълими вазири ўринбосари Дилшод Кенжаев ва бошқалар таълим муассасаларида ташкил этилаётган маънавий-маърифий тадбирлар самарадорлигини ошириш, ўқувчиларнинг бўш вақларини мазмунли ўтказишни таъминлаш,  вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олишга оид устувор вазифалар ҳақида таъкидлаб ўтдилар.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Тадбирда муассасаларда ижтимоий-маънавий муҳитга салбий таъсир кўрсатувчи ҳолатларни содир этиш сабабларидан келиб чиқиб, уларнинг олдини олишга йўналтирилган аниқ мавзудаги маънавий-маърифий тадбирларни ташкил этиш  ҳамда уларга ўқувчи-ёшларни кенг жалб этиш бўйича иштирокчиларга йўл-йўриқлар кўрсатилди.

Якунда семинар қатнашчилари ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан жавоб олди, уларга методик ёрдам кўрсатилиб, зарур ўқув кўргазмали воситалар тарқатилди ҳамда келгусида амалга оширилиши лозим бўлган муҳим вазифалар белгилаб олинди.

 

Халқ таълими вазирлиги
Матбуот хизмати

 

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99895)479-99-08 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 34

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.