Маърифий дастурларнинг сарҳисоби бўйича тақдимотлар ўтказилди

2017.12.11 | Янгиликлар

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Пойтахтимизда оилавий кўникмаларга оид ўқув дастурлари орқали ёшлар ўртасида турли иллатлар, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш масалаларига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг ўринбосари А.Саъдуллаев ва бошқалар мамлакатимизда таълим жараёни маънавий-ахлоқий тарбия билан уйғун олиб борилаётганини таъкидлади.

Халқ таълими вазирлиги томонидан халқаро ташкилотлар билан биргаликда ўтказилаётган лойиҳалар ёшларни турли иллатлардан, ҳуқуқбузарликлардан ҳимоялашга қаратилган. Жумладан, БМТнинг гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармасининг минтақавий ваколатхонаси билан ҳамкорликда амалга оширилаётган "Оила ва мактаб биргаликда" ва "Мустаҳкам оила" дастурлари балоғат остонасидаги болаларни турли иллатлардан огоҳ этиш ва асрашдек мақсадларни кўзлайди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 



– Биз "Мустаҳкам оила" дастурида қатнашдик, – дейди Шайхонтоҳур туманидаги 132-умумтаълим мактабининг педагог-психологи Наима Ёқубова. – Ушбу дастур доирасида бевосита ота-оналар, болалар, оилалар билан маърифий машғулотлар ўтказдик. Оилада ота-оналар ва фарзандлар ўртасида ўзаро тушуниш ва ишончга асосланган муносабатларни шакллантириш, ўсмирларда ҳурмат, бир-бирига кўмак кўрсатиш, ҳамжиҳатликни мустаҳамлаш бўйича интерфаол тадбирлар олиб борилди. Буларнинг барчаси оилаларда аҳиллик муҳитининг мустаҳкамланишига, фарзандларимизнинг ижтимоий фаоллиги ошишига, турли келишмовчиликларнинг барҳам топишига муҳим замин яратмоқда.

Лойиҳа иштирокчилари маърифий дастурларнинг сарҳисоби бўйича тақдимотлар ўтказди.

www.uza.uz

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99871)215-50-94 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 34

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.