ХТВ ташаббуси билан АҚШлик профессор томонидан семинар ўтказилди

2019.05.08 | Янгиликлар

Халқ таълими вазирлиги ташаббуси билан “Фулбрайт” (Fulbright) дастури лойиҳаси доирасида АҚШдан ташриф буюрган профессор томонидан профессор-ўқитувчилар ва докторантлар учун Менежмент, Таълим менежменти, амалий тренингларни самарали ташкил этиш технологиялари йўналишлари бўйича амалий-семинар ташкил этилди.

Абдулла Авлоний номидаги халқ таълими тизими раҳбар ва мутахассис ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида ўтказилган ўқув машғулотида пойтахтимизда фаолият юритаётган педагоглар иштирок этди.

-18 йилдан буён таълим соҳасида ишлаб келяпман, - дейди АҚШнинг Питсбург давлат университети профессори Жуди Сметана. – Узоқ йиллар давомида тўплаган тажрибаларимни бугун Ўзбекистондаги ўқитувчилар билан бўлишаётганимдан беҳад хурсандман. Боиси, ўзбекистонлик педагогларнинг аксарияти малакали кадр бўлиб, ўз касбининг чинакам устаси эканлигига семинар давомида гувоҳ бўлдим. Қувонарлиси, маҳорат дарсларида иштирокчилар билан ўзаро фикр алмашиб, соҳадаги муаммоларга ечим топишга биргаликда ҳаракат қилдик.

Профессор Жуди Сметана мамлакатимиз халқ таълими тизимини ривожлантиришда доимий равишда кўмак беришга тайёр эканлигини билдирди. Мазкур жараёнда масофа ва тилнинг аҳамияти йўқлигини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтди.

Пойтахтимиз ўқитувчилари учун ташкил этилган маҳорат дарслари таълим тизимини халқаро стандартларга мослаштириш мавзуси бўйича олиб борилди. АҚШлик профессор ўқув машғулотларини замонавий технологияларни қўллаган ҳолда, қизиқарли тарзда ташкил этди. Иштирокчилар тренинглар давомида таълим тизимидаги янгиликлардан тўлиқ хабардор бўлишди. Ўқитишни таҳлил қилиш ва амалиётда қўллаш, бошқарувнинг бешта вазифалари ҳамда “Count the T’s”, “Count the Numbers”, “What makes a good objective?” каби қатор мавзуларда маърузалар тинлашди. Шунингдек, 1787 йилдан буён фаолият юритиб келаётган, энг нуфузли олий таълим муассасалари 40 талигидан ўрин олган Питсбург давлат университети тажрибаси билан ҳам яқиндан танишишди.

Питсбург давлат университети профессори Жуди Сметана томонидан юртимизнинг Самарқанд, Навоий, Бухоро ва Нукус каби шаҳарларида ҳам малака ошириш марказлари ходимлари учун амалий-семинарлар ўтказилиши режалаштирилган.

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99895)479-99-08 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 38

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.