Ёш сардорлар учун семинар

2017.11.15 | Янгиликлар

Жорий йилнинг 13-16 ноябрь кунлари пойтахтимиздаги Инҳа университетида ҳудудлардаги намунавий умумий ўрта таълим мактаблари Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилотларининг “Иттифоқ” ва “Камалак” сардорлари учун республика ўқув-семинари ташкил этилди.

Иштирокчилар семинар давомида “Жамоани шакллантириш”, “Лойиҳаларни тузиш ва бошқариш”, “Ижодий тафаккурни pивoжлaнтиpиш” каби қатор лойиҳаларда билим ва кўникмасини бойитиш имконига эга бўлди. Тажрибали мутахассислар ўқувчи-ёшларга қандай қилиб сардорлик қобилиятини ошириш бўйича маҳорат дарслари ўтишди. Шайхонтоҳур туманидаги 324-умумий ўрта таълим мактабидаги учрашув ҳамда пойтахтимиздаги диққатга сазовор масканларга уюштирилган саёҳат иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.  

Президентимизнинг жорий йил 30 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ мамлакатимизнинг барча ҳудудларида биттадан мактаб саралаб олиниб, намунавий муассасага айлантирилмоқда. Намунавий мактабларда таълим беришга замонавий ёндашув ва илғор педагогик технологиялар жорий қилиниши режалаштирилган бўлиб, уларнинг тажрибаси бутун мамлакат бўйлаб ёйилиши кўзда тутилган. Бундай мактабларда сардорлар билан ишлаш ҳам алоҳида ўринга эга бўлиб, улар учун ажратилган хоналарни янгича услубда жиҳозлаш ишлари амалга оширилмоқда.  

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

 

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99895)479-99-08 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 30

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.