Нодавлат мактабгача таълим муассасасини ташкил этиш ҳамда фаолиятини мувофиқлаштириш

2015.12.15 | Халқ таълими вазирлиги меъёрий ҳужжатлари

Нодавлат таълим муассасалари ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, “Таълим тўғрисида”ги Қонун, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг       2004 йил 1 мартдаги 100-сонли қарори билан тасдиқланган  “Нодавлат таълим муассасалари фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисида” ҳамда 2007 йил 25 октябрдаги 225-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси нодавлат  мактабгача таълим муассасалари тўғрисида”ги Низомлар асосида тартибга солади.

Тўлиқ матн файлини юклаб олиш. (PDF, 1.65Mb)

Нодавлат  таълим муассасасини ташкил этиш тартиби:

Нодавлат таълим муассасасини ташкил этиш режалаштирилган  ҳудуддаги  аҳолининг  мазкур таълим турига бўлган эҳтиёжи ҳамда маблағни тўлаш имкониятларини ўрганиш (ҳудудий статистика идораларидан керакли маълумотларни олиш, ижтимоий сўровнома);

нодавлат мактабгача таълим муассасасини  ташкил этиш учун жой танлаш, бунинг учун қуйидагиларни эътиборга олиш зарур:

бинонинг СанПиН меъёрлари ҳамда “яшаш жойи”(жилой) мақомидан “яшамайдиган жой” (нежилой) мақомига ўтказиш  талабларига жавоб бериши (ижарага олинаётган бинонинг мақомини ўзгартириш маҳаллий ҳоким қарорига асосан  амалга оширилади);

нодавлат мактабгача таълим муассасаси ташкил этиладиган бино ёнида машиналар учун йўлакнинг мавжудлиги;

нодавлат таълим муассасаси ташкил этиш учун ён атрофдаги яшовчиларнинг розилиги;

нодавлат таълим муассасаси ташкил этилиши режалаштирилган бинонинг ёнида болалар соғлиги учун зарарли бўлган ишлаб чиқариш корхоналарининг мавжуд эмаслиги (ёқилғи қуйиш шаҳобчалари, кимё заводи ва ҳ.к.).

 

Юридик шахс мақомини олиш учун рўйхатдан ўтиш

юридик шахс томонидан ташкил этилаётган нодавлат мактабгача таълим муассасасини номлаш мақсадида  интернет орқали stat.uz сайтига кириб, он-лайн буюртма тўлдирилади, 4 иш соат мобайнида муассасага ном олинади);

Изоҳ: Тадбиркор мактабгача  таълим муассасасини номлаш учун 5 та тахминий номни интернетга киритади, ўзи хоҳлаган номни биринчи иккиталик рақамга киритиш керак;

stat.uz берган маълумот  ва ID (ай-ди - код, пароль) орқали маҳаллий ҳокимликларда ҳужжатлар расмийлаштирилади. Устав Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 25 октябрдаги  225-сонли қарори билан тасдиқланган 2-иловага асосан ёзилади, муҳр намунаси). 3 иш куни мобайнида маҳаллий ҳокимлик юридик шахсни рўйхатга олиб, гувоҳнома беради.

10 кунлик муддат ичида янги рўйхатга олинган юридик шахс (НТМ) солиқ, бандлик жамғармаси ҳамда банк идораларида ҳисоб (учёт)га турилади.

Юқоридаги барча ҳужжатларни расмийлаштириш жараёни билан параллел равишда мактабгача таълим муассасаси биносини таъмирлаш, моддий-техника базасини  мустаҳкамлаш ҳамда жиҳозлаш ишлари  олиб борилади.

 

Нодавлат мактабгача таълим муассасасининг фаолият юритиши учун лицензия олиш тартиби

Нодавлат мактабгача таълим муассасасига фаолият юритиши учун лицензия 5 йил муддатга берилади.

Лицензияларни бериш, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тугатиш, шунингдек уни бекор қилиш ва қайта расмийлаштириш тўғрисидаги қарорлар Вазирлар Маҳкамасининг нодавлат таълим муассасалари фаолиятини лицензиялаш комиссияси томонидан қабул қилинади.

Давлат тест марказининг Кадрлар тайёрлаш сифатини назорат қилиш, педагог кадрларни ва таълим муассасаларини аттестациядан ўтказиш бошқармаси (кейинги ўринларда ишчи орган деб юритилади) Комиссиянинг ишчи органи функциясини бажаради.

Лицензия олиш учун лицензия талабгори қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

лицензия бериш тўғрисидаги ариза, унда қуйидагилар кўрсатилади: юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг жойлашган жойи (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банкдаги ҳисоб рақами, фаолиятнинг лицензияланаётган тури;

юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;

фаолиятнинг лицензияланаётган тури амалга ошириладиган биноларга (хоналарга) мулкий ёки бошқа ашёвий ҳуқуқларнинг мавжудлигини, шунингдек мазкур бинолар (хоналар)нинг белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;

ёнғин ва санитария-эпидемиология назорати органларининг мавжуд бинолар ва хоналарнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига ва санитария-гигиена нормаларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосалари;

ўқув режалари ва дастурлари;

муассасанинг фото суратлари;

ўқув жараёнини таъминлаш учун зарур бўлган моддий воситаларнинг (ёки уларнинг аниқ манбаи) мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;

ариза кўриб чиқилганлиги учун лицензия талабгори томонидан йиғимнинг банкка тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.

Изоҳ: тўлов қуйидаги манзилга туширилади:

Казначейство МФ ИНН 201122919

Р/Сч 23402000300100001010

РКЦ ГУ ЦБ МФО 00014 г.Ташкент

Гос. Центр тестирования ИНН 200626780

Л/счёт 400110860262667950100045001

Ташкилотнинг номи ёзилади (энг кам иш ҳақининг 2 баробари миқдорида ҳақ тўланади).

Изоҳ: Фаолият юритиш мақсадида лицензия олиш учун ҳужжатларни расмийлаштириш  жараёнлари билан параллел равишда муассасага кадрларни жалб қилиш ҳамда  уларни нодавлат мактабгача таълим соҳасида фаолият юритиш учун тайёрлаш ишлари олиб борилади.

Нодавлат мактабгача таълим муассасининг фаолият юритиши учун лицензия олгандан сўнг  реклама, яъни муассасага тарбияланувчиларни жалб қилиш учун тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилади. Бунинг учун:

- оммавий-ахборот воситаларидан;

- кўргазмали баннерлардан;

-ҳудудда жойлашган супермаркетда флайерлар ва буклетлар тарқатишдан;

- оммавий тадбирларда ўзининг тақдимотлари билан қатнашишдан;

- интернет тармоқларидан фойдаланиш  усуллари тавсия этилади.

 

Юридик шахс мақомини олиш учун тадбиркор билиши зарур бўлган ҳужжатлар рўйхати

Юридик шахс мақомини олиш учун тадбиркор қуйидаги меъёрий ҳужжатларни тўлиқ ўрганиши зарур:

  • Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 24 июндаги 313-сонли қарори билан тасдиқланган Низом;
  • Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 1 мартдаги 100-сонли қарори билан тасдиқланган “Нодавлат таълим муассасалари фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисида”ги Низом;
  • Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 25 октябрдаги 225-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси нодавлат  мактабгача таълим муассасалари тўғрисида”ги Низом;
  • солиқ фаолиятига  оид меъёрий ҳужжатлар;
  • банклар фаолиятига оид  меъёрий ҳужжатлар;
  • Ўзбекистон Республикаси санитария эпидемиология нозорати томонидан ишлаб чиқилган СанПиН меъёрлари.

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99871)215-50-94 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 33

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.