«Президент мактабларига ўқувчиларни саралаш бўйича мутахассис»

2019.03.13 | Бўш иш ўринлари

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги қуйидаги лавозимга номзодларни саралаш конкурсини эълон қилади:

«Президент мактабларига ўқувчиларни саралаш бўйича мутахассис»

Лавозим мажбуриятлари:

Номзодларни олдиндан саралаб олиш жараёнлари ва мезонларни ишлаб чиқиш;

Ҳужжатларни тақдим этиш муддатлари ва номзодларга қўйиладиган талаблар тўғрисида ахборот тарқатиш;

Талабгорларнинг ҳужжатларини қабул қилишни ташкил этиш ва ахборот маълумотлар омборини яратиш;

Кириш синовларини ўтказиш учун масъул бўлган хорижий компания билан доимий ҳамкорлик қилиш;

Кириш синовларини ташкил этиш ва уларни ўтказишда кўмаклашиш;

Номзодларга ҳужжатларни топшириш жараёни давомида маслаҳатлар бериш ва кириш синовларидан ўтиш;

Номзодларни олдиндан саралаш;

Кириш синовлари натижаларини таҳлил қилишда иштирок этиш.

Номзодга қўйиладиган талаблар:

Олий маълумотли;

Инглиз, ўзбек ва рус тилларини мукаммал билиш;

Таҳлилий кўникмалар;

Яхши ривожланган коммуникатив ва ташкилий кўникмалар;

Кўп миллатли муҳитда ишлаш қобилияти;

Масъулиятлилик, ўрганиш қобилияти;

Стрессга чидамлилик, эпчиллик, зийраклик;

Компютерни мукаммал эгаллаган бўлиши ва ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмалари;

Кўп вазифали режимда ишлашга тайёрлиги;

Лойиҳа таклифларини тайёрлаш, ҳисоботлар, қўлланмалар, мақолалар ёзиш тажрибаси мавжудлиги;

Шунга ўхшаш лавозимда иш тажрибаси мавжудлиги (маъқбул)

Иш шароитлари:

•Тўлиқ бандлик;

•Барқарор даромад;

•Касбий ривожланиш учун имкониятлар;

•Ўзбекистон вилоятлари бўйлаб ва мамлакат ташқарисида сафарлар қилиш.

Манфаатдор номзодларга, юқоридаги таъкидланган талабларга мувофиқ ҳолда, маълумотнома/CВ ушбу электрон манзилга юборишингиз мумкин: info@itsm.uz.

Рўйхатдан ўтиш





Топ Рейтинг НИПС www.uz
100031, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.
Телефон: (+99871)215-52-81, факс: (+99895)479-99-08 e-mail: uzedu@exat.uz
Вазирлик иш кунлари: душанба-жума(9.00-18.00гача, 13.00-14.00гача тушлик),
дам олиш кунлари: шанба, якшанба ва байрам кунлари.
Матбуот хизмати рақами: (+99871)266-18-53

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Cайтнинг очиқлик сиёсати

Материалдан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, uzedu.uz манбаси кўрсатилиши шарт.

Вазирлик сайтининг олдинги варианти.

Ҳозир сайтда: 35

Хато кўрсангиз белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.