Халқ таълими вазирлиги “Президент совғаси”ни тайёрлаш учун ширинликлар, канцелярия маҳсулотлари ва уларни жойлаштиришга мўлжалланган қутиларни харид қилиш бўйича танлов савдосининг IV ва V лотлари бўйича таклифларни қабул қилиш муддати 2016 йилнинг 13 октябрь куни соат 15:00 га қадар узайтирилганлигини маълум қилади.

 

            Танлов номи: Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар, шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож ва кўп болали оилалар фарзандларига “Президент совғаси”ни жойлаштиришга мўлжалланган қутиларни харид қилиш.

            Буюртмачи: Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги.

            Манзил: Тошкент шаҳар 100159, Мустақиллик майдони, 5-уй.

            Молиялаштириш: Ҳомийлик маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

            Буюртмачи мазкур танлов савдоларига Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар, шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож ва кўп болали оилалар фарзандларига “Президент совғаси”ни жойлаштиришга мўлжалланган қутиларни харид қилиш учун етказиб берувчиларни таклиф этади.

            Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар, шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож ва кўп болали оилалар фарзандларига “Президент совғаси”ни жойлаштиришга мўлжалланган қутиларнинг номи, техник талаблари, миқдори ва энг юқори нархи қуйидагилар:

 

ҚУТИЛАР

IV

1

Совғаларни жойлаштириш учун совға қутиси (кичик)

дона

11 000

Совғалар учун қути ўлчами 370Х315Х87 мм (+/-5). Ранги 4+0, бир томонлама ламинацияланган, 3 слойли микрогофракартон, устки қисми 300 грли қоғоздaн ишланади, пластмассадан ишланган оқ рангда ручка қўйилади. Ички томондан таг қисмига картон қўйилади.

5 250,00

577 500,00

Лот учун 1 фоизли закалат суммаси миқдори

 

577 500,00

V

1

Гофрақути (катта)

дона

1 100

Ўлчами: 920х330х385 "Президент арчаси - 2017" расми билан, маркаси П сиртки қисми оқ қоғозли. Ички томондан таг қисмига картон қўйилади.

11 500,00

126 500,00

Лот учун 1 фоизли закалат суммаси миқдори

 

126 500,00

           

            Барча маҳсулотлар жорий йилнинг 10 декабрига қадар етказилиши шарт.

Танлов таклифи умумий қийматининг 1 (бир) фоизи миқдордаги закалат пули билан таклиф кафолатланиши шарт. Закалат пули танлов иштирокчиларига (ғолиб бундан мустасно) 11 банк куни ичида қайтарилади. Танлов ғолибининг закалати шартнома шартларининг танлов ғолиби томонидан керакли тарзда бажарилишига қадар кафолат сифатида буюртмачининг ихтиёрида бўлади ҳамда шартнома шартлари тўлиқ бажарилгандан кейин танлов ғолибига 11 банк куни ичида қайтарилади. Бунда шартнома шартлари бажарилмаган, қисман бажарилмаган ёки муддатидан кечиктириб бажарилган тақдирда танлов ғолибининг закалат пули буюртмачининг ихтиёрида қолдирилади. Закалат суммаси ҳар бир лот учун алоҳида тўлов топшириқномасида кўрсатилган ҳолда Ишчи органининг Молия вазирлиги ғазначилигида очилган, қуйида келтирилган махсус ҳисоб рақамига ўтказилиши шарт:

Молия вазирлиги Ғазначилиги ҳ/р.: 23 402 000 300 100 001 010

ХККМ Марказий банк Бош бошқармаси МФО: 00014, ИНН: 201 122 919

ш/хр: 401 410 860 262 667 950 100 075 002

ИНН: 201 122 808, ОКОНХ: 97300.

Юқорида кўрсатилган тартибда закалат суммаси билан бириктирилмаган танлов таклифлари кўриб чиқилмайди. Шунингдек, имзоланадиган шартномалар учун 15 фоиздан юқори миқдорда олдиндан тўлов маблағлари талаб қилинганда, талаб қилинган аванс маблағларига тенг миқдорда хизмат кўрсатувчи банк томонидан банк кафолати тақдим қилиниши шарт. Банк кафолати тақдим қилинмаган тақдирда имзоланган шартномалар учун олдиндан тўлов маблағлари 15 фоиз миқдорида тўлаб берилади.

Тақдим этилаётган танлов таклифлари алоҳида ҳар бир лот кесимида ёпиқ ҳолда (муҳрланган конверт) расмий мурожаат хати билан бирга 2016 йил 13 октябрга қадар Тошкент вақти билан соат 15:00 гача Танлов комиссиясига қуйидаги манзилга тақдим этилиши лозим.

Манзил: Тошкент шахри Мустакиллик майдони -5 уй, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги 100159, телефон: (+99871) 239-16-30, (+99871) 239-40-77).

Белгиланган муддатдан кечиккан мурожаатлар инобатга олинмайди. Вазирлик Танлов савдоларида қатнашиш истагини билдирган корхона ва ташкилотлар томонидан Танлов таклифини тайёрлаш билан боғлиқ бўлган ҳужжатларга жавобгар эмас.

 

07.10.2016 17:00:00