Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги 2015 йилда жиҳозлаш манзилли дастурига кирган умумтаълим мактабларига жиҳозлар харид қилиш бўйича конкурс танловлари ўтказилиши тўғрисида эълон қилади.

Конкурс танловида мулкчилик шаклидан қатъий назар Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган, сифат ва баҳо борасида харидоргир маҳсулот ишлаб чиқариш ва етказиб бериш имкониятига эга барча юридик шахслар иштирок этишлари мумкин.

Конкурс танловларини ўтказиш жараёнлари ва тартиби, таълим муассасаларига харид қилинадиган жиҳозларнинг максимал нархи, миқдори, техник тафсилотлари тўғрисида батафсил маълумот олиш учун эълон чиққан кундан бошлаб (ҳафтанинг шанба ва якшанба кунларидан ташқари) конкурс таклифларини қабул қилишнинг охирги кунига қадар ҳар куни соат 10.00 дан 17.00гача қуйидаги манзил бўйича мурожаат қилиниши мумкин:

100159 Ўзбекистон Республикаси Тошкент шаҳри, Мустақиллик майдони, 5-уй. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги.

Телефонлар: (0-371) 239-41-11, 239-18-24, 239-89-58.

Факс: (0-371) 239-89-58.

Шунингдек, конкурсда иштирок этиш истагини билдирганлар Халқ таълими вазирлигига 2016 йил 2 сентябрь куни соат 15:00 дан кечикмаган ҳолда ўз таклифларини конвертда ёпилган ва муҳрланган ҳолда тақдим этишлари лозим.

Кўрсатилган муддатдан кечиккан таклифлар ва мурожаатлар инобатга олинмайди.

 

23.08.2016 00:00:00