Асосий лавозим вазифалари:
а) мактабга умумий раҳбарлик ва юклатилган вазифаларни бажариш;
б) кадрларни танлаш, жойлаштириш ва бошқариш;
в) мактабнинг йиллик иш режасини тасдиқлаш;
г) давлат таълим стандартларининг бажарилишини таъминлаш ва таълим сифатини ошириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;
д) мактаб фаолияти билан боғлиқ молиявий-хўжалик масалаларни ҳал қилиш, бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларни шакллантириш;
е) мактабда бюджет маблағларини мақсадли сарфланишини таъминлаш;
ж) мактаб фаолиятини кенгайтириш орқали кўп сонли ўқувчиларни ўқитиш имкониятини яратиш, хусусан тармоқли мактабларни ташкил этиш йўли орқали.

Номзодга қўйиладиган малака талаблари:
- Олий маълумотга эга бўлиши;
- Раҳбарлик лавозимида камида 5 йил иш стажига эга бўлиши;
- Халқ таълими тизимига оид миллий қонунчилик соҳасидан хабардор бўлиши;   
- Музокара олиб бориш қобилияти;
- Етакчилик фазилатларининг мавжудлиги, шахслараро муносабатларни ўрнатиш қобилияти, ташкилотчилик ва масъулиятлилик;
- Якка тартибда ва жамоада ишлаш, низоларни ҳал қилиш қобилияти;
- Ташаббускорлик, ижодкорлик, стрессга чидамлилик, қарорларни қабул қилиш қобилияти;
- Тадбиркорлик кўникмалари;
- MS Office, Internet компьютер дастурларининг мукаммал билиши;
- Ўзбек ва рус тилларини билиши, инглиз тили – мақсадга мувофиқ.


Иш шартлари:
Турар жойи: Тошкент.
Қизиқиш билдирган малакали номзодлардан эълонга бириктирилган саволнома шаклини тўлдириб илова қилган ҳолда 2018 йил 28 август кунига қадар hr@xtv.uz электрон почта манзилига юбориши сўралади. (хабар мавзусига  – вакант лавозим – “№50 мактаб директори” деб ёзган ҳолда). Эътибор беринг, номзодларнинг кўплигини инобатга олган ҳолда, Халқ таълими вазирлигининг Кадрлар бошқармаси фақатгина  танловнинг дастлабки босқичларидан ўтган номзодлар билан боғланади.  

Танловнинг саралаш босқичлари:
- тест синовлари (номзодлар кўп бўлган тақдирда),  
- амалий топшириқ - тақдимот тайёрлаш.

Мактаб директорлигига номзодлар учун саволнома

 

15.08.2018 00:00:00