Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими, Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари томонидан фуқаролар таълим олишдаги конституциявий ҳуқуқларини амалга ошириш, аҳоли ўртасида ҳуқуқий тарғиботни кучайтириш ҳамда ҳудудий таълим бошқаруви органлари фаолияти очиқлигини таъминлаш мақсадида ишонч телефони ишга туширилди.


Ҳозирда фуқаролар мазкур рақам орқали халқ таълими, ўрта махсус ҳамда олий таълим тизимига ариза, шикоят ва таклифларни билдиришлари мумкин.

 

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг “Олий, ўрта махсус, касб-ҳунар ва халқ таълими тизимида “ишонч телефони”дан фойдаланишни янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорини юклаб олиш


Ишонч телефони рақами: 1006


“Ишонч телефони” ҳар куни эрталаб соат 09-00дан 18-00га (13-00дан 14-00га қадар тушлик) қадар (байрам ва дам олиш кунларидан ташқари) узлуксиз ишлайди.

 

13.01.2016 00:00:00