Турғунов Собитхон Тошпўлатович 1965 йилда Наманган вилояти Чортоқ туманида туғилган.  1990 йилда Фарғона давлат педагогика институтини тамомлаган.

2017 йил 12 июнда Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган.  

 

 

 

Меҳнат фаолияти:

1986-1991 йй. - Наманган вилояти Чортоқ туманидаги 3-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси
1991-1992 йй. - Наманган давлат педагогика институтининг умумтехника кафедраси ўқитувчиси
1992-1993 йй. - Москва давлат педагогика университети стажёр-тадқиқотчиси
1993-1998 йй. - Наманган давлат университети ўқитувчиси, доцент вазифасини бажарувчиси
1998-2001 йй. - Наманган муҳандислик-педагогика институтининг катта ўқитувчиси, кафедра мудири, факультет декани
2001-2005 йй. - Наманган вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти ректори
2005-2010 йй. - Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси аъзоси  
2010-2010 йй. - Наманган мухандислик-педагогика институти “Педагогика ва педагогик технологиялар”  кафедраси мудири
2011-2012 йй. - Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий тадқиқот институти директори
2012-2015 йй. - Наманган вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи
2015-2017 йй. - Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси аъзоси
2017 й.  – 2017 й (июнь). - Ўзбекистон Республикаси Президентининг Наманган вилоятидаги Халқ қабулхонаси  мудири
2017 й.  – ҳ.в. - Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари

Вазифалари:

Кадрлар тайёрлаш миллий дастури ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг ушбу дастур ижроси юзасидан қабул қилган қарорларига биноан таълимнинг бошқарув идоралари, мактабгача, умумий ўрта, олий педагогик таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш, уларнинг ишига доир меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ишларини мувофиқлаштириш;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.01.1999 йил “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги” 12-сонли қарори ижросини таъминлаш;

ўқув жараёнини ривожлантириш ва ташкил этиш, халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтлари фаолиятларини мувофиқлаштириш;

давлат таълим стандартлари, ўқув режалари, дастурларини ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш, дарслик, ўқув қўлланмалари яратилиши, халқ таълими тизимида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, янги педагогик технологияларни ўқув-тарбия жараёнига жорий этишнинг истиқболли режаларини ишлаб чиқиш ҳамда мониторингини ташкил этиш;

халқ таълими тизимида методик хизматнинг сифатли фаолият кўрсатишини таъминлаш ва уни мувофиқлаштириш;

педагогика институтларида педагог кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, таълим муассасаларининг илғор турлари ва шаклларини, шу жумладан нодавлат таълим муассасаларини ривожлантириш;

умумий ўрта таълим мактабларида фан олимпиадалари ва билимлар беллашувини ташкил этиш, таълим турлари узлуксизлигини таъминлаш мақсадида тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорлик қилиш;

ўқувчи-ёшларни касб-ҳунарга йўналтириш ишларини тубдан яхшилашни таъминлаш;


умумий ўрта таълимдан ўрта махсус, касб-ҳунар таълимига изчил ўтишни, узлуксизликни таъминлаш;

таълим-тарбия соҳаси бўйича амалга оширилаётган илмий-тадқиқот ишларини мувофиқлаштириш;

барча ҳудудий халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтлари фаолиятини тубдан яхшилаш;

Ўзбекистон Республикаси «Давлат тили тўғрисида»ги Қонунини амалиётга татбиқ этиш, ўқувчиларнинг ўзбек тили саводхонлигини ошириш;

ўз тасарруфидаги таркибий ва ҳудудий тузилмаларнинг вазифалар тақсимотини белгилаш;

таълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ҳамда уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, ривожлантириш масалаларини мувофиқлаштириш;

халқ таълими тизимидаги муассаса ва ташкилотларда моддий-техник ресурслардан самарали фойдаланиш бўйича меъёрий талабларни  ишлаб чиқиш;

умумий ўрта таълим муассасаларини ўқув-лаборатория ускуналари билан жиҳозлаш бўйича ягона талаблар ишлаб чиқишни таъминлаш;

тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда мактабларни замонавий мебеллар ва ўқув-лаборатория ускуналари билан жиҳозлаш бўйича танловлар ўтказишни таъминлаш;

республика бюджетидан молиялаштириладиган ўқув-тарбия муассасалари қурилишини мувофиқлаштириш;

халқ таълими тизимидаги таълим муассасалари ва тасарруфдаги ташкилотлар моддий бойликларининг бут сақланиши юзасидан тушунтириш ишлари ўтказиш;

 

 

 

Қабул куни: Ҳафтанинг сешанба куни 
                     соат 16.00 дан 18.00 гача.

04.07.2017 14:01:00