Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Kun.uz нашрининг Фарғона вилояти Қува туманидаги Қорашоҳ маҳалласидаги 44-умумтаълим мактаби стадионида маиший хизмат объектларини қурилиши ҳақидаги мақоласига шуни маълум қилади:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 сентябридаги “Халқ таълими тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг 10-бандига кўра умумтаълим ва мактабдан ташқари муассасаларнинг ер участкалари ва кўчмас мулкини Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири билан келишмасдан бегоналаштириш тақиқланади.

Қорашоҳ маҳалласидаги 44-умумтаълим мактаби стадионини тадбиркорлар лойиҳаларини амалга оширишлари учун ажратиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг розилиги олинмаган.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг Ҳуқуқий-назорат Хизматига мазкур ҳолатни ўрганиб чиқиш ва қонунчилик доирасида керакли чоралар кўриш топширилди.

09.02.2019 19:00:00