Навоий вилоятида буюк мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 578 йиллиги муносабати билан, ўқувчи-ёшлар ўртасида “Ёш навоийхонлар” кўрик-танлови ташкил этилди.

Танловдан кўзланган асосий мақсад, ёшлар ўртасида Навоийнинг бой ижодий меросини кенг тарғиб қилиш, улуғ шоир яратган асарлардаги Ватанни севиш, ота-онага ҳурмат ҳамда касб-ҳунар эгаллаш каби эзгу ғояларни улар онгига сингдиришдан иборатдир.

Мазкур танловнинг қуйи босқичларида 2 мингдан ортиқ ўқувчи-ёшлар қатнашди. Вилоят босқичида эса номзодларнинг билимлари синовдан ўтказилди ҳамда ҳакамлар ҳайъатининг белгиланган мезонлари асосида баҳоланди. Якуний натижаларга кўра, Кармана туманидаги 28-сонли мактаб ўқувчиси Комила Ҳамроева “Ёш навоийхонлар” кўрик-танлови ғолиби деб топилди ва Президент совғаси “Спарк” автомобили билан тақдирланди.

2- ва 3-ўринни эгаллаган ўқувчи ёшларга эса ноутбук ҳамда компьютер жамланмалари берилди.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

06.02.2019 21:18:00