Таълим соҳасида ислоҳотларни стратегик таҳлил ва ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш бўлими бош ва етакчи мутахассислари.

Ходимларнинг асосий вазифалари:

- халқ таълими соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларни таҳлил қилиб бориш;

- халқ таълими тизимининг стратегик ривожланишини аниқлаш;

- меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг ҳуқуқий экспертизасини ташкил қилиш;

- халқ таълими соҳасини ривожлантириш бўйича истиқбол режа, дастур ва концепцияларни ишлаб чиқиш;

- халқ таълими тизимининг инновацион ривожланиши келажак моделларини шакллантириш бўйича стратегик режалаштириш тизимини яратиш;

- халқ таълими тизимини давлат бошқарувининг инновацион усулларини жорий қилиш;

Номзодларга белгиланган асосий талаблар:

- Олий маълумот, педагогика, юриспруденция ва ҳуқуқ йўналишлари маъқулланади;

- Давлат муассасаларида уч йилдан кам бўлмаган иш стажи, таълим соҳаси билан боғлиқ бўлган фаолият маъқулланади;

- Меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқиш, ўзбек ва рус тилларида иш юритишдаги ёзишмаларни юрита олиш малакаси;

- Ижодий фикрлаш малакаси;

- Катта ҳажмдаги турли хил ахборотлар билан ишлай олиш ва унга тўғри мослашиш малакаси;

- Таҳлилий фаолият юритиш қобилияти;

Номзодлар ўзи ҳақида маълумотларни қуйидаги электрон манзилга юборишлари зарур hr@xtv.uz.

Ойлик маош миқдори яккама-якка суҳбат жараёнида келишилади.

Талабномада “Нима учун ўзингизни шу лавозимга муносиб деб ҳисоблайсиз?” деган саволга жавоб беришингиз зарур. Шунингдек, хатга номзод резюмеси (ёки маълумотнома-объективка) илова қилиниши шарт.

Номзодлар ҳужжатлари 2018 йил 26 декабргача қабул қилинади.

13.12.2018 18:12:00