Ўзбекистон Республикаси Халқ таълим вазирлиги Британия Кенгашининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда халқ таълими тизимида инглиз тили ўқитилишида ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш бўйича янги миллий жамоасининг йиғилиши 3-12 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади.

Халқ таълим тизимини ислоҳ этиш миллий вазифаларнинг энг устувор йўналишларидан ҳисобланади. Ислоҳатларнинг асосий йўналишларидан бири замонавий меҳнат бозорининг талабларига жавоб берадиган ходимларни тайёрлаш учун инглиз тилини сифатли ўқитишдир. Мактаб битирувчилари инглиз тилини ўқитиш бўйича миллий стандартларда белгиланган ҳамда олий ўқув юртига киришга имконият берадиган билим ва кўникмаларга эга бўлишлари муҳим. Бу мақсадларга эришиш учун қўйидагилар лозим:

Шу мақсадларга эришиш учун мактабларда инглиз тили ўқитишни ислоҳ этиш учун миллий жамоа тузилди ва унга ўқитиш, ўқув дастурлари ва материаллари, инглиз тили билиш даражасини баҳолаш тизимини ишлаб чиқишда мутахассислар жалб этилдилар.

Бугунги кунга келиб, жамоа бутун Ўзбекистон бўйича барча ўрта таълим мактабларида инглиз тили ўқитиш амалиёти бўйича бирламчи тадқиқот ўтказдилар. Жумладан, улар дарсларда иштирок этдилар, ўқитувчилар билан учрашдилар, ўқув режалари ва материалларини ҳамда дарсда ва дарсдан ташқари фойдаланиладиган материалларни ўргандилар.

Тадқиқотнинг бирламчи натижаларини муҳокама этиш учун ҳамда бошланғич ва ўрта мактаблар учун дарсликларни тайёрлаш тажрибасини ўрганиш миллий гуруҳнинг семинарига Буюк Британиянинг мактабларда инглиз тилини ўқитиш бўйича консультант Венди Арнольд таклиф этилди.

Венди Арнольд инглиз тили ўқитиш ва янги авлод дарсликларини яратиш бўйича 25-йиллик тажрибага эга. Арнольд хоним Европа, Осий, Яқин Шарқ ва Африка мамлакатларида таълим соҳасини ислоҳ этиш бўйича лойиҳаларда консультант сифатида ишлаган. У бошланғич мактаблар учун дарсликлар яратиш муаллифлар гуруҳи консультанти бўлиб ишлаган ва Ўзбекистон халқ таълими тизими билан яхши таниш.

Таълим тизими ислоҳотларида тизимли ёндашув муҳимлигини қайд этган ҳолда, Арнольд шундай деди: “Таълим тизими ва ўқув дастурлари ўзгариши ўқитувчиларни тайёрлаш тизими билан биргаликда олиб борилиш керак.”

Венди Арнольд ва миллий жамоа ҳамкорликда ўрта мактаб инглиз тили ўқитувчилари малакасини оширишнинг замонавий дастурини яратиш устида иш олиб борадилар. Ушбу дастур модули мамлакатнинг 17 университетида инглиз тили ўқитувчиларни тайёрлаш тизимида фойдаланилади.

Дастур якунига кўра, миллий жамоа маҳаллий ва халқаро илғор тажрибаларини инобатга олган ҳолда мактабларда инглиз тилини ўқитиш тизимини ислоҳ этиш бўйича ҳаракат режасини ишлаб чиқади.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

05.11.2018 19:06:00