Тендер номи: 2018 йилда умумтаълим мактаблари учун синф журналлари, баҳолар табеллари, тўгарак машғулотлари журнали ва шаҳодатномаларни ҳисобга олиш ва ўқувчиларга топширишни қайд қилиш дафтарларини чоп этиш ва ҳудудларга етказиб бериш.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тендер савдолари ўтказиш орқали 2018 йилда умумтаълим мактаблари учун синф журналлари, баҳолар табеллари, тўгарак машғулотлари журнали ва шаҳодатномаларни ҳисобга олиш ва ўқувчиларга топширишни қайд қилиш дафтарларини (мактаб ҳужжатлари) чоп этиб, ҳудудларга етказиб бериш.

Мазкур тендер савдоларида мулкчилик шаклидан қатъий назар, ишлаб чиқариш ва/ёки буюртмачига сифати ва баҳоси жиҳатидан маъқул тарзда ҳамда кўрсатилган миқдорларда махсулот етказиб бериш имконияти ва тажрибасига эга барча маҳаллий ва хорижий корхона ва ташкилотлар иштирок этишлари мумкин.

Шунингдек, тендер савдоларида консорциум шаклидаги турли бирлашмалар ҳам қатнашишлари мумкин.

Тендер савдолари иштирокчиси:

Ўзбекистон Республикаси қонунлари талабларига жавоб берадиган, товарлар етказиб берувчи харидлар объекти хисобланган юридик шахс бўлиши;

Шартнома тузиш ҳуқуқига эга бўлиши;

Шартномани бажариш учун етарли молиявий ресурсларга эга бўлиши керак.

Тендер таклифлари бир нусхада мухрланган ичма ич солинган (ташқи ва ички) конвертларда, Тендар хужжатларида кўрсатилган 1 – шаклдаги талабнома билан қабул қилинади.

Шунингдек, тендер иштирокчиси тендер таклифларини қабул қилиш муддатининг охирги кунига қадар давлат буюртмачиси томонидан кўрсатилган манзилга 1 (бир) бирлик маҳсулотлардан намуна тақдим этиши шарт.

Тендер савдолари ғолиблари – махаллий корхона ва ташкилотлар мактаб ҳужжатларини 60 (олтмиш) кун муддат ичида “Ўқув таълим-таъминот” ДУКнинг ҳудудий филиалларига топширишлари талаб этилади:

Тендер савдолари ғолиблари – хорижий корхона ва ташкилотлар жиҳозларни 60 (олтмиш) кун муддат ичида “Ўқув таълим-таъминот” ДУКнинг ҳудудий филиаларига, махсулотларни етказиб беришнинг DDP шаклида (ИНКОТЕРМС 2010 таҳририда) топширишлари талаб этилади:

Тендер савдоларини ўтказиш жараёнлари ва тартиби ҳақида қўшимча маълумот олиш истагида бўлган тендер савдолари иштирокчилари, Давлат буюртмачиси эълон нашр қилинган санадан бошлаб (хафтанинг шанба ва якшанба кунларидан ташқари) ҳар куни соат 10:00дан 17:00га қадар Давлат буюртмачисига қуйидаги манзил бўйича мурожаат қилишлари мумкин:

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шахар, Мирзо Улуғбек тумани, Буюк Ипак йўли кўчаси, 243-уй. Тел.: (+998 71) 262-42-99 e-mail: hvasitov@gmail.com
Масъул котиб: Х.Васитов

Бундан ташқари, мазкур тендер савдолари ҳақидаги маълумот Халқ таълими вазирлигининг www.uzedu.uz электрон сайтида ҳамда махсус информацион порталда берилган.

Тендер таклифлари, тендер савдолари иштирокчилари томонидан Давлат буюртмачисининг махсус ҳисоб рақамига хар бир лотнинг белгиланган нарх суммасидан 1% (бир фоиз) миқдорида пул маблағларини ўтказиш йўли билан ёки Давлат буюртмачисига хизмат кўрсатадиган банк билан хисоб китоблари бор банкнинг кафолати билан бириктирилган бўлиши шарт.

Банк реквизитлари:

Молия вазирлиги Ғазначилиги, ҳ/р.: 23 402 000 300 100 001 010, ХККМ Марказий банк Бош бошқармаси, МФО: 00014, ИНН: 201 122 919, ш/хр: 401410860262667092100075002, ИНН: 201 122 808, ОКЭД: 84111.

Закалат суммаси ёки банкнинг кафолати билан бириктирилмаган тендер таклифлари Харид комиссияси томонидан кўриб чиқилмайди.

Тендер таклифлари 2018 йил 5 ноябрь куни соат 15:00 дан кечиктирилмаган ҳолда юқорида кўрсатилган манзил бўйича давлат буртмачисига тақдим этилиши лозим (шанба ва якшанба кунларидан ташқари).

Тендер таклифлари (конвертлар)нинг очилиши Харид комиссияси томонидан аниқланган жойда ва санада амалга оширилади. Бу ҳакида талабгорга Харид комиссиясининг масъул котиби томонидан қўшимча хабар қилинади.

 

Харид қилинадиган товарлар ҳақида маълумот

Тендер ҳужжатларини юклаб олиш​

 

05.10.2018 12:07:00