www.eduportal.uz  -  ахборот-талим порталида дарсликлар муҳокамаси ойнасидан фойдаланиш

ЙЎРИҚНОМАСИ

1-расм. Ахборот-таълим портал бош ойнаси

 

2-расм. Дарсликлар муҳокамаси ойнаси

 

Дарслик муҳокамасида иштирок этиш учун албатта рўйхатдан ўтиш керак бўлади. Бунинг учун Рўйхатдан ўтиш тугмаси босилади, очилган ойнанинг тегишли катаклари тўлдирилиб Юбориш тугмаси босилади
(3а- ва 3б-расмлар):

 

                                3a-расм.                                                                                    3б-расм.

 

Қуйидаги 4-расмда рўйҳатдан ўтилган ва 10-синф учун рус тилидаги Информатика дарслиги танланган ҳолат келтирилган. Мазкур дарслик муҳокамага қўйилган дарсликлар рўйҳатида бўлмаганлиги сабабли уни танлашнинг иложи бўлмади.

4-расм

Орқага қайтиш тугмаси ёрдамида муҳокамага қўйилган дарсликлар рўйҳати билан танишиб чиқиш мумкин (5-расм).

5-расм

 

Муҳокамага қўйилган дарсликлар рўйҳатидан ўзбек тилидаги 9-синф Информатика дарслигини танлаймиз ва Муҳокама тугмасини босамиз
(6-расм).

6-расм.

 

Натижада қуйидаги 7-расмда кўрсатилган шаклда ойна очилади. 

7-расм

 

Бу ерда, Юклаб олиш тугмаси ёрдамида дарсликни янги “вкладка”да очиб унинг мазмуни билан батафсил танишиб чиқиш мумкин (8-расм).

8-расм

 

Ёки ойнанинг юқори ўнг қисмида жойлашган  тугмаси ёрдамида дарсликнинг электрон вариантини компютерга юклаб олиш ва қулай вақтда унинг мазмуни билан танишиб чиқиш мумкин.

Муҳокамага қўйилган дарслик мазмуни, дизайни ва бошқа жиҳатлари бўйича фикр ва таклифларингизни ёки изоҳларингизни ойнанинг тегишли катагига киритиб, Юбориш тугмаси орқали юборишингиз мумкин
(9-расм).

9-расм.

 

Юборилган барча таклифлар ва изоҳлар шу ойнанинг ўзида акс эттирилади.  (10-расм).

10-расм.

25.08.2018 00:00:00