Асосий лавозим вазифалари:
а) бўлимга умумий раҳбарлик ва юклатилган вазифаларни бажариш;
б) кадрларни танлаш, жойлаштириш ва бошқариш;
в) мазкур тумандаги таълим муассасалари ходимларини тайёрлаш ва малакасини оширишни мувофиқлаштириш;
г) таълим муассасаларида давлат таълим стандартларининг бажарилишини таъминлаш ва таълим сифатини ошириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;
д) таълим муассасаларини аттестация қилиш ва сертификатлаштириш бўйича ишларни ташкил этиш;
е) таълим тизимида бюджет маблағларини мақсадли сарфланишини таъминлаш;
ж) таълим сифатини ошириш мақсадида таълим муассасаларида инновацион ва замонавий иш услубларини жорий этиш.

Номзодга қўйиладиган малака талаблари:
- Олий маълумот;
- Раҳбарлик лавозимида камида 5 йил иш стажига эга бўлиши;
- Халқ таълими тизимига оид миллий қонунчилик соҳасидан хабардор бўлиши;   
- Музокара олиб бориш қобилияти;
- Етакчилик фазилатларининг мавжудлиги, шахслараро муносабатларни ўрнатиш қобилияти, ташкилотчилик ва масъулиятлилик;
- Якка тартибда ва жамоада ишлаш, низоларни ҳал қилиш қобилияти;
- Ташаббускорлик, ижодкорлик, стрессга чидамлилик, қарорларни қабул қилиш қобилияти;
- MS Office, Internet компьютер дастурларининг мукаммал билиши;
- Ўзбек ва рус тилларини билиши, инглиз тили – мақсадга мувофиқ.

Иш шартлари:
Турар жойи: Тошкент.
Қизиқиш билдирган малакали номзодлардан  эълонга бириктирилган саволнома шаклини тўлдириб илова қилган ҳолда 2018 йил 28 август кунига қадар hr@xtv.uz электрон почта манзилига юбориши сўралади. (хабар мавзусига  – вакант лавозим – “ТХТБ мудири” деб ёзган ҳолда). Эътибор беринг, номзодларнинг кўплигини инобатга олган ҳолда, Халқ таълими вазирлигининг Кадрлар бошқармаси фақатгина танловнинг дастлабки босқичидан ўтган номзодлар билан боғланади. 

Танловнинг саралаш босқичлари:
- тест синовлари (номзодлар сони кўп бўлган тақдирда),  
- амалий топшириқ - тақдимот тайёрлаш.

Туман халқ таълими бўлими мудирлигига номзодлар учун саволнома

 

15.08.2018 00:00:00