Эксперт-таҳлил кенгаши консультатив-маслаҳат органи бўлиб, ўз фаолиятини жамоатчилик асосида олиб боради, унинг асосий вазифаларидан бири Халқ таълими вазирлиги фаолияти устидан жамоатчилик назоратини амалга оширишдир

ТОШКЕНТ, 6 авг - Sputnik. Жорий йилнинг 27 июль куни Халқ таълими вазирлигида эксперт-таҳлил кенгашининг биринчи сессияси бўлиб ўтди. Унда таълимнинг аҳамиятини оширишдаги асосий мақсадлар ва кенгашнинг мақсад ва вазифалари муҳокама қилинди, деб хабар қилмоқда вазирлик матбуот-хизмати.

Эксперт-таҳлил кенгаши вазирлик билан ўқувчилар, уларнинг ота-оналари, давлат ва хусусий мактаблар маъмурияти, ўқитувчилари, шунингдек, бошқа таълим муассасалари ўртасида ўзаро ҳамкорликни таъминлаш мақсадида ташкил этилмоқда.

"Эксперт-таҳлил кенгаши консультатив-маслаҳат органи бўлиб, ўз фаолиятини жамоатчилик асосида олиб боради, унинг асосий вазифаларидан бири Халқ таълими вазирлиги фаолияти устидан жамоатчилик назоратини амалга оширишдир", - дейилади хабарда.

Таъкидланишича, учрашув якунларига кўра мактаблар ҳолатини батафсил таҳлил қилиш, замонавий ўқув дастурларини яратиш бўйича стратегияларни ишлаб чиқиш, мактаб ўқувчиларида ижодий фикрлашни ривожлантиришга қаратилган қўшимча тўгараклар ва спорт секциялари яратишни бошлаш бўйича қарор қабул қилинган.

 

www.sputniknews-uz.com

06.08.2018 00:00:00