Халқ таълими вазирлиги технологиялар ва дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқарувчиларга мактабларда АКТни жорий этиш йўлида давлат-хусусий шерикчилиги кўринишида ҳамкорлик қилишни таклиф қилади.

Ҳамкорлик, асосан, ахборотлаштириш масалалари, бироқ фақат шу билан чекланмаган йўналишда бўлади:

1. Ўқув тарбия жараёни;

2. Бошқарув жараёни;

3. Менежментни молиялаштириш;

4. Кадрлар бўйича ресурслар;

5. АКТни ўқитиш.

Шу билан бирга, ҳамкорлардан тез сотиш ёки бир марталик даромад кўришни эмас, балки жамият фаровонлиги йўлида ва ўзаро манфаатни кўзлаб узоқ муддатли ҳамкорликни афзал билиши талаб этилади.

Қуйидагилар ҳамкорлик учун қатъий шартлар ҳисобланади:

1. Халқ таълимини модернизациялаш, ортиқча бюрократия ва  қоғозбозликни камайтириш, сарф-харажатларни қисқартириш, таълимнинг барча учун баробарлигини ва давлатнинг жамиятга очиқлигини ошириш ҳамда коррупция хавфини йўқ қилишга интилиш.

2. Ҳамкор компания молиялаштириш Халқ таълими вазирлиги ёки унинг бўлинмалари, мактаб ва ўқитувчилар томонидан амалга оширилишини кутмайди. Ота-оналар ва болалар учун хизматлар пуллик бўлиши мумкин, бироқ фақатгина ихтиёрий равишда амалга оширилиб, ҳеч қандай тўловларга мажбурлашга йўл қўйилмайди. Бевосита потенциал истеъмолчиларга (5,2 млн бола, 10 млндан ортиқ ота-она) маркетингга оид ва бошқа маълумотлар, реклама ва «big data» хизматларини кўрсатиш орқали монетизация қилиш имкони бўлади.

3. Мактабларгача маълумотларни юбориш тармоқлари инфраструктураси давлат томонидан ҳал қилиниши назарда тутилган. Шу билан бирга мактаб ичида инфраструктура (локал тармоқ) ва маълумотлар омбори (дата марказ)лар ривожланиши масалалари асосан ҳамкор компания ҳисобида бўлади. Шунингдек, инфраструктура масалалари ечими ҳамда мобил алоқа орқали маълумотларни юбориш ҳам ҳамкор компания ҳисобида бўлиши мумкин.

4. Ҳамкор компания шу каби системалар ишлаб чиқариш ва амалга татбиқ қилиши бўйича тажрибага эга бўлиши керак. Кучли юкланган системаларни тузиш ва кўп сонли фойдаланувчилар билан тижоратлаштириш муҳим устунликлар ҳисобланади. Ҳамкорлик ҳақидаги таклифлар қуйидаги электрон почта манзиллари орқали: ict@xtv.uz ёки ict.uzedu@gmail.com 2018 йил 20 августига қадар қабул қилинади.

Телефон: 0(371) 202-13-93 (ички рақами 103)

Биз тез фойда кўришни эмас, биргаликда тарих яратишни таклиф қиляпмиз!


www.xabar.uz

07.08.2018 00:00:00