Бугун Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов иштирокида оммавий ахборот воситалари ходимлари учун тизимга оид янгиликлар, истиқболдаги режалар, мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этишга қаратилган чора- тадбирлар тўғрисида брифинг ташкил  этилди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Тадбирда Халқ таълими вазири оммавий ахборот воситалари ходимларини мактабларда фаолият олиб бораётган педагог кадрларнинг нуфузини ошириш, жамиятда педагогик фаолиятнинг обрўсини юксалтириш, педагогларни ёшларга намуна ва ўрнак даражасига кўтариш борасида фаол ҳамкорликка чақирди. Шунингдек, журналистлардан тизимида таълим сифатига салбий таъсир кўрсатаётган барча муаммоларни ёритишда фаол бўлишни сўради.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Қолаверса, тадбир давомида журналистлар учун жамиятимизда ўқитувчи касбининг мавқеини ошириш, устозлик касбига нисбатан ижобий фикрни шакллантиришга қаратилган “Энг улуғ ва шарафли касб” мавзусидаги ижодий ишлар танлови эълон қилинди.

Тадбир якунида ОАВ вакиллари томонидан берилган саволларга атрофлича жавоб берилди.

Халқ таълими вазирлиги
Матбуот хизмати

 

26.06.2018 17:00:00