2018 йил 26 июнь куни соат 15:00да Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов иштирокида брифинг ўтказилади. Брифингда Муҳтарам Президентимиз томонидан берилган топшириқ ва халқимизнинг таклифлари асосида келгусида соҳада олиб борилиши режалаштирилаётган ишлар ҳақида маълумот берилади.

Тадбир Халқ таълими вазирлигининг кичик мажлислар залида бўлиб ўтади. Барча иштирок этиш истагини билдирган ОАВ вакилларини таклиф қиламиз.

Қўшимча маълумот учун телефонлар: 266-18-53, +99893-378-83-25
Манзил: Мирзо Улуғбек тумани Буюк ипак йўли кўчаси 243-уй.
Мўлжал:  “Гулшан” маданият ва истироҳат боғи

Халқ таълими вазирлиги
Матбуот хизмати

 

25.06.2018 22:00:00