14 январь — Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан “Тинчлигимиз—бойлигимиз” шиори остида мактабимизда тадбирлар режасини амалга оширяпмиз. Синфлар кесимида ўқувчи ёшига мос равишда Ўзбекистон Қуролли Кучлари ҳақида маълумот берилмоқда.

2—4-синфлар ўртасида “Аждодлар қаҳрамонлиги — ёшларга ибрат” мавзусида диктантлар танлови ўтказилди. Унда Ватан тинчлигини асраш йўлида ота-боболаримиз, буюк саркардалар ҳаёти  ва жасорати ҳақида батафсил фикр юритилгани биз педагогларни мамнун этди. 

8—10-синф ўқувчилари ўртасида “Миллий армиямиз — фахримиз” мавзусида “Балли, йигитлар” мусобақаси ўказилди. Мусобақада ўмирларнинг жисмоний чиниқиши ва саломатлиги, армиямиз ҳаёти ҳақидаги билимлари синаб кўрилди. Шунингдек, сана муносабати билан туман мудофаа бўлими вакиллари билан учрашув ташкил этилди. Қуролли Кучларимиз фаолиятини акс эттирувчи буклет ва реферат, расмлар кўргазмаси, меҳнат фахрийлари билан учрашув ўқувчиларда катта таассурот қолдирди.

Г.ХИДИРОВ,
Мирзачўл туманидаги 5-мактаб директорининг
маънавий-маърифий ишлар бўйичаўринбосари

12.01.2018 20:08:00