Халқ таълими вазирлиги 2019 йилнинг энг намунали вазирлиги номинациясида 2-ўринга муносиб деб топилди

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги томонидан пойтахтимизнинг “Зарафшон” киноконцерт залида “Йил танлови - 2019” тақдирлаш маросими ўтказилди.

Ўзбекистон Электрон ОАВ Миллий ассоциацияси экcпертлар кенгаши раиси Шерзод Ғуломов томонидан аҳолига ахборотларни очиқ тарқатишда 2019 йилнинг энг намунали ва фаол бўлган вазирлиги номи эълон қилинди. Жумладан, Халқ таълими вазирлиги 2019 йилнинг энг намунали вазирлиги номинациясида 2-ўринга муносиб деб топилди.

Мазкур танловда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига овоз берганингиз учун ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Келгусида бизга билдирилган ишончни оқлаб, халқ таълими тизимини янада ривожлантиришга ўз ҳиссамизни қўшамиз.

Baham ko'ring: