Таътил пайтида мактаб ўқувчиларига масофавий таълим олиш учун қўшимча имконият яратилди

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида мактаб ўқувчиларига муддатидан аввал таътил берилганлиги сабабли Халқ таълими вазирлиги ва ҳамкор ташкилотлар ўқувчилар уйда мустақил билим олиши учун қўшимча имконият яратмоқда.

Жумладан, Халқ таълими вазирлиги ва JICA лойиҳаси мутахассислари математика фанидан 6-7-8-синф ўқувчиларига мос 139 та (6-синф учун 41 та, 7-синф учун 75 та, 8-синф учун 23 та ) видеодарсларни тайёрлади.

Ҳар бир видеодарснинг давомийлиги тахминан  10 дақиқа бўлиб, видеодарслардан ташқари матнли хабарларни чоп этиш ва текшириш тестлари ҳам мавжуд.

Видеодарслардан қуйидаги ҳавола ёрдамида фойдаланиш мумкин:

https://uzkd.uzedu.uz/rpv/

ID: UZB-viloyat-test

PW: L0MGT5

Видеодарсларда иштирок этиш истагида бўлган мактаб ўқувчилари ва ота-оналар қуйидаги ариза шаклларини тўлдирадилар:

https://forms.gle/XNoGs2F2vX3cZfW68

Анкетани тўлдиргандан сўнг ҳар бир ўқувчи шахсий ID ва калит сўз билан таъминланиб, уйда индивидуал тайёргарликни бошлайди. Таълим бепул тақдим этилади.

Мазкур ресурс TAS-IX тизими доирасида бўлиб, аксарият интернет провайдерлар мегабайтларни сарфламай фойдаланиш имкониятини тақдим этди.

Baham ko'ring: