ХТВ тизимида хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш бўйича ваколатли шахс

2019 йилнинг 5 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг “Ўзбекистон Республикасининг “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги Қонуни ижроси ҳақида” 291-сонли буйруғи қабул қилинган.

 

Мазкур буйруққа кўра, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимида хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш бўйича вазир ўринбосари Кенжаев Дилшод Муталибович ваколатли шахс этиб белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири ўринбосари Дилшод Кенжаевнинг фуқароларни қабул қилиш куни ҳар жума соат 15:00 дан 17:00 гача этиб белгиланган.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг “ишонч рақами” фаолият юритмоқда. Ишонч телефони рақами – 1006. “Ишонч телефони” ҳар куни эрталаб соат 09-00дан 18-00га (13-00дан 14-00га қадар тушлик) қадар (байрам ва дам олиш кунларидан ташқари) узлуксиз ишлайди.

Халқ таълими вазирлиги томонидан ўқитувчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича “Устоз овози” — ўқитувчиларнинг шикоятларини қабул қилувчи виртуал инспектор, ovoz.uzedu.uz сайти ишга туширилган бўлиб, мурожаатчилар мазкур сайт орқали вазирлик билан боғланишлари мумкин.

Baham ko'ring: