Халқ таълими вазирлиги «Сайёр қабуллар ойлиги»ни эълон қилади

Жорий йилнинг 10 декабридан 2021 йилнинг 10 январига қадар Халқ таълими вазирлиги томонидан «Сайёр қабул ойлиги» эълон қилинади.

Қабулларни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад тизимда олиб борилаётган ислоҳотларга жойлардаги кенг жамоатчиликнинг муносабатини ўрганиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини жойида ҳал қилишдан иборат.

Сайёр қабуллар Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ва вилоятлар бошқармалари ҳамда туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари раҳбарлари ва тегишли масъуллари иштирокида ташкил этилади.

Ҳудудларда Сайёр қабулларни ўтказиш жадвали билан қуйидаги ҳаволалар орқали танишиш мумкин:

Қорақалпоғистон Республикаси

Андижон вилояти

Бухоро вилояти

Жиззах вилояти

Қашқадарё вилояти

Навоий вилояти

Наманган вилояти

Самарқанд вилояти

Сирдарё вилояти

Cурхондарё вилояти

Тошкент вилояти

Фарғона вилояти

Хоразм вилояти

Тошкент шаҳри

Baham ko'ring: