Ўқувчиларни она ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, уларда миллий ва умуминсоний қадриятларни шакллантириш, ўзбек урф-одатлари ва анъаналари билан яқиндан таништириш мақсадида “Ўзбеккино” Миллий Агентлиги билан ҳамкорликда умумтаълим мактабларининг бошланғич синф ўқувчилари учун дарсдан ташқари вақтларда мультфильмлар намойиш этилади.
Ҳозирда “Ўзбеккино” Миллий Агентлиги томонидан 16 дона “Чархпалак 2019”, “Чархпалак 2020”, “Миттивой”, “Ғилдиракли уй”, “Довюрак ошпаз”, “Парёстиқ”, “Қўзичоқ, най ва қароқчи бўрилар”, “Автосаргузаштлар”, “Автосаргузаштлар-2”, “Автосаргузаштлар-3”, “Қувват” каби мультфильмлар тақдим этилмоқда.
Панд-насиҳат ва таълим-тарбияга оид ўзбекона мультфильмларни намойиш этиш орқали ўқувчиларда она табиатга меҳр-шафқат, катталарга ҳурмат ва иззат, жамиятда эзгулик ғояларини оширишга хизмат қилади.
Келажакда “Ўзбеккино” Миллий Агентлиги билан ҳамкорликда ўқувчилар учун миллий қаҳрамонларимиз характерини очиб берадиган мультфильмлар ишлаб чиқиш кўзда тутилган.
1. film
2. film
3. film
4. film
5.film
6.film
7.film
8.film
9.film
10.film
11.film
12.film
13.film
14.film
15.film
16.film