Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Қибрай “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейига ўқишга таклиф қиламиз

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 июндаги “Ўсмирларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ва давлат хизмати учун кадрлар захирасини тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4375-сонли қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати тасарруфида Қибрай “Темурбеклар мактаби" ҳарбий-академик лицейи ташкил этилмоқда.

“Темурбеклар мактаби”да ўқиш давомийлиги икки йил бўлиб, жорий йилда умумтаълим мактабларини 9-синфини тамомлаётган эркак жинсли Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари ўқишга қабул қилинади. Ўқувчилар ётоқхона, ҳарбий кийим бош ва озиқ-овқат билан таъминланади.

Мазкур лицей битирувчиларига қуйидаги имтиёзлар берилади:

“Темурбеклар мактаби”ни имтиёзли диплом билан тугатганларга Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Институтига тест синовларсиз кириш ҳуқуқи берилади;

Ўзбекистон республикаси олий ҳарбий ва ихтисослаштирилган таълим муассасаларига ўқишга киришда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовларида ўзлари тўплаган балларнинг 30 фоизи миқдоридаги, республиканинг бошқа давлат олий таълим муассасаларига ўқишга киришда эса ўзлари тўплаган балларнинг 15 фоизи миқдоридаги қўшимча баллар кўринишида имтиёз берилади.

Бундан ташқари, битирувчиларга “В”, “С” тоифали ҳайдовчилик гувоҳномаси берилади.

Ўзбекистон Республикаси ДХХ тасарруфидаги Қибрай “Темурбеклар мактаби”да ўқишга кириш истагини билдирган шахслар ариза билан ўзларининг яшаш жойларидаги Мудофаа ишлари бўлимларга (масалан, Самарқанд вилояти, Булунгур туманида яшовчи шахс Булунгур туман Мудофаа ишлари бўлимига) жорий йилнинг 30 июнига қадар мурожаат қилишлари мумкин.

Номзодлар дастлабки ва ҳарбий-касбий танловларидан мувафаққиятли ўтганларидан сўнг тест синовларига кўйилади.

Тест синовлари "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан ўрнатилган тартибда ўтказилади.

Тест топшириқлари умумий ўрта таълими фанларининг (5-9 синфлари кесимида) Давлат таълим стандартларига мувофиқ тузилади. Номзодлар тест синовларини ўз ихтиёрларига кўра уч тилнинг бири — ўзбек, қорақалпоқ ва рус тилларида топширишлари мумкин.

Тест топшириқлари қуйидаги фанлар бўйича ўтказилади:

 

Т/р

1.

Фан помп

Тест саволлари сони

Ҳар бир тўғри жавоб учун бериладиган балл

Тарих

20

3,1

2.

Чет тили

20

2,1

 Дастлабки ва ҳарбий-касбий танлашдан муваффақиятли ўтган қуйидаги номзодлар “Темурбеклар мактаби”га тест синовларисиз ўқишга кабул қилинади:

халқаро ва республика фан олимпиадаларининг ғолиблари; ўз хизмат вазифаларини бажариш чоғида ҳалок бўлган ёки жароҳатланиш (шикастланиш) натижасида ногирон бўлиб қолган ҳарбий хизматчилар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарув бўлинмалари хизматчиларининг фарзандлари;

етим, ота-она қаровисиз қолган, ижтимоий носоғлом оилаларда яшаётган, давлат ва жамият кўмагига муҳтож бўлган, жорий йилда умумтаълим мактабларининг 9-синфини тамомлаган, вояга етмаган ёшлар билан ишлаш бўйича ҳудудий идоралараро комиссия тавсияси ҳамда ДХХ Раисининг қарори асосида.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги раҳбарлигида ўтказилаётган республика ва халқаро спорт мусобақаларининг ғолибларига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан “Темурбеклар мактаби” га кириш учун ўтказилаётган тест синовларида улар тўплаган балларнинг 20 фоизи миқдоридаги қўшимча баллар кўринишида имтиёз берилади.

Baham ko'ring: