Ургут тумани ҳокими ота-оналар йиғилишида иштирок этди

Ургут тумани ҳокими М.Турдиев фарзанди таълим олаётган 136-умумий ўрта таълим мактабида ўтказилган ота-оналар йиғилишида иштирок этди.

Эътиборлиси, ҳоким бола таълим-тарбиясига совуққонлик билан қарамайди. М. Турдиев педагог билан ҳамиша ҳамкор ва ҳаммаслак бўлиб ишлаш, унга кўмаклашиш, тарбияда доимий сергак бўлиш лозимлигини бошқа ота-оналарга ҳам уқтирди.

Ҳокимнинг нафақат тумандаги муаммоларни ҳал этиши, балки бола тарбиясига ҳам масъулият билан қарагани эътиборга молик.

Бугун вояга етаётган ўғил-қизларни биргина мактабнинг ўзи тарбиялай олмайди.

Унга таълим ва тарбияни бир пайтда сингдириш, иқтидор ва истеъдодини қўллаб-қувватлаш, эзгу орзу-умидларини рўёбга чиқариш учун ота-онанинг назорати, устоз ва мураббий билан доимий ҳамкорлиги муҳим аҳамиятга эга.

Baham ko'ring: