Таътилда PISA халқаро баҳолаш дастурига тайёргарлик кўрамиз

Мамлакатимиз ўқувчилари 2021 йилда таълим сифатини баҳолаш бўйича йирик халқаро тадқиқот - PISA дастурида иштирок этади.

Мазкур тадқиқот бизга таълим тизимида улкан ислоҳотларни амалга оширишга туртки бўлувчи қимматли ахборот ва таҳлилларни бериш, шунингдек юртимиз ўқувчиларининг билим даражасини дунё болалари билими билан солиштириш имконини ҳам беради. Яъни 2021 йилдаги PISA рейтингида 85 та давлат қаторида Ўзбекистон ҳам намоён бўлади.

Бу эса ўз навбатида мамлакатимиздаги 15 ёшли ўқувчилар билан тадқиқотга муносиб тайёргарлик кўришга ундайди.

2021 йилдаги PISA тадқиқотида математик саводхонлик устувор бўлиши, топшириқларнинг асосий қисмини математик саводхонлик йўналиши ташкил этиши барчага аён.

Баҳорги таътилни мазмунли ўтказиш, шунингдек PISA тадқиқотига тайёргарлик кўриш учун математик саводхонлик йўналиши бўйича 2021 йилдаги PISA тадқиқоти учун тайёрланган ҳамда омма учун очиқ бўлган қуйидаги топшириқлар билан танишинг ҳамда бажаришга ҳаракат қилинг.

1. Смартфондан фойдаланиш.

2. Даража хоссаларининг гўзаллиги.

3. Ҳар доим, баъзан, ҳеч қачон.

4. Плитка ётқизиш.

5. Харид қилиш қарори.

6. Навигация.

Baham ko'ring: