Таътил пайтида билим олиш учун мавжуд имкониятлар

Ўзбекистон Республикасида коронавирус инфекциясининг тарқалишини олдини олиш ва таълим муассасаларида санитария-эпидемиологик осойишталикни таъминлаш мақсадида умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари учун 2020 йилнинг 16 март кунидан эътиборан қўшимча таътил эълон қилинди. Мазкур саҳифада таътил пайтида таълим олиш бўйича тавсиялар ва ресурслар тақдим этилади.

Телевизион дарслар жадвали

jadval-3-uz-small.jpg

Тавсиялар

Ота-оналар, ўқувчилар ва ўқитувчиларга тавсиялар

Ўқувчиларнинг таътил пайтида уйда мустақил тарзда таълим олишлари учун намунавий дарс тавсиялари ишлаб чиқилди

 

Онлайн олимпиадалар

Таътил пайтида ўқувчилар онлайн олимпиадаларда иштирок этиши мумкин

 

Масофавий таълим ресурслари

Математика фанидан 6-7-8-синф ўқувчилар учун видеодарслар

Khan Academy

 

Таълим ресурслари

Edu Market

Kitob.uz

Eduportal

Online Maktab

maktab.uzedu.uz

Utube.uz

Видеодарслар

Таътилда фарзандларимизнинг билим олиши учун Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси билан ҳамкорликда видеодарслар тасвирга олинмоқда.

26 март кунидан бошлаб видеодарслар анонслари, 30 март кунидан видеодарслар Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг “Ёшлар” телеканалида - 1-4-синф, “Оилавий” телеканалида - 5-8-синф, “Маданият ва маьрифат” телеканалида - 9-11-синф ўқувчилари учун, “Дунё бўйлаб” телеканалида барча амалий фанлардан дарслар намойиш этилади.

Шу билан бирга, видеодарслар Халқ таълими вазирлиги сайти (www.uzedu.uz) ва ижтимоий тармоқлари орқали (t.me/uzedu ва fb.com/uzedu) ҳамда kundalik.com онлайн таълим порталида эълон қилиб борилади.

Видеодарсларни намойиш этиш вақтлари “Ёшлар”, “Оилавий”, “Маданият ва маърифат” ва “Дунё бўйлаб” телеканаллари ва Халқ таълими вазирлиги интернет ресурслари орқали ҳам бериб борилади.

kundalik.com платформаси орқали ўқитувчилар ўқувчиларнинг видеодарслар орқали билим олишларини назорат қилишлари ҳамда баҳолаб боришлари имкониятини беради.

Ҳурматли ота-оналар, таътил вақтида фарзандингизнинг билим олиши ва дарс қилишларини назоратга олишингизни сўрайман!

 

Kundalik платформасидан фойдаланиш бўйича тавсиялар 

Ўқитувчилар учун видеойўриқномаларга ҳаволалар:

https://mover.uz/watch/vToTGvWm/

https://mover.uz/watch/RAL8GvWm/

https://www.youtube.com/watch?v=sQrSTgippZg

https://www.youtube.com/watch?v=qQXmmgAvjJw

Ота-оналар ва ўқувчилар учун видеойўриқномаларга ҳаволалар:

https://mover.uz/watch/FzI5GvWm/

https://mover.uz/watch/xasFGvWm/

https://www.youtube.com/watch?v=XDsLyr_BslY

https://www.youtube.com/watch?v=SIvvygMX4cI

 

 

Саҳифа янгиланмоқда

Baham ko'ring: