Тадбиркорлар ва сармоядорлар диққатига!

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги халқ таълими соҳасида давлат-хусусий шериклик тамойиллари асосида (кейинги ўринларда ДХШ) лойиҳасида Самарқанд вилояти, Ургут шаҳрида жойлашган 149-сонли мактабининг бўш ер майдонида иштирок этиш учун танлов эълон қилади.

Танлов мақсади:

Самарқанд вилояти, Ургут шаҳар, Навоий кўчаси, 8-уй манзилида жойлашган
14
9-сонли мактабнинг фойдаланилмасдан бўш турган ер майдонида (400 кв.м ) (кейинги ўринларда — ДХШ объекти) нодавлат таълим муассасасини жорий этиш.

ДХШ объектининг белгиланган ҳудуди танлов ғолибига Ўзбекистон Республикасининг “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида” 2019 йил 10 майдаги
ЎРҚ-537-сон Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Халқ таълими тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 5 сентябрдаги ПҚ-3931-сон қарорига мувофиқ 30 йилга узоқ муддатга беғараз фойдаланиш учун қуйида кўрсатилган шартлар асосида берилади.

Танлов шартлари:

- давлат шериги билан келишилган лойиҳа ҳужжатлари асосида ДХШ объектида нодавлат таълим муассасасини ташкил этиш учун бино ва иншоотлар қуриш, шунингдек, ушбу муассасанинг моддий-техник базасини замонавий стандартларга мос равишда ташкил этиш;

- битим амал қилиш муддати давомида ДХШ объектини асосий фаолият турини ўзгартирмаган ҳолда фойдаланиш;

- ДХШ объектида бино ва иншоотларни техник ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига мувофиқлаштирилган ҳолда қуриш, ҳамда битим амал қилиш муддати давомида ушбу қоидалар асосида реконструкция ва эксплуатация қилиш;

- узоқ муддатга ДХШ объектини ривожлантириш режасини давлат шеригига тақдим этиш;

- нодавлат таълим муассасаси фаолияти йўлга қўйилгандан бошлаб ва ДХШ шартномаси амал қилиш давомида тегишли микроҳудуддан тақдим этилган, шунингдек, туман (шаҳар) халқ таълими бўлими томонидан белгиланадиган рўйхатга асосан ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар фарзандларини бепул ўқитиш. Бундай ўқувчиларнинг сони нодавлат умумтаълим муассасасининг умумий ўқувчилар сонининг камида 20% ни ташкил этиши лозим.

Танлов жараёнларида қатнашиш учун керак бўладиган ҳужжатлар:

юридик шахс давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;

танловда иштирок этиш учун ариза тақдим этиладиган кундан камида 30 (ўттиз) кун олдин ҳолатига кўра солиқлар, йиғимлар, бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарздорлик ҳамда бошқа молиявий санкциялар йўқлиги тўғрисида ахборот;

танлов жараёнлари иштирокчиси қайта ташкил этиш ёки тугатиш босқичида эмаслиги ҳақида маълумотнома;

-давлат-хусусий шериклик эскиз лойиҳавий таклифи;

- биноларни (ёки уларнинг қисмларини) қуриш ёки реконструкция қилиш, шунингдек, давлат-хусусий шериклик объектида мактаб ва мактабдан ташқари таълим соҳасида кўрсатиладиган хизматлар учун бирламчи техник-иқтисодий асос (БТИА);

- танлов тўғрисида эълонда кўрсатилган давлат-хусусий шериклик лойиҳаси муддатига молиялаштириш графиги билан давлат-хусусий шериклик объектини ривожлантириш режаси;

- юридик шахс эгалик қилаётган ёки тасарруф қиладиган молиявий активлар, шунингдек, охирги уч йил учун даромадлар тўғрисида ахборот;

- хорижий фирмалар ва ташкилотлар учун, танлов жараёнлари иштирокчиси юрисдикцияси бўйича, Ўзбекистон Республикаси консуллик муассасалари ва/ёки ваколатхоналарида легаллаштирилган юридик шахс сифатида қайд этиш ҳақида гувоҳнома нусхаси.

Муддатлар:

Танловда иштирок этиш истагини билдирган тадбиркор ва сармоядорлар

2020 йилнинг “26март кунига қадар қуйидаги манзил бўйича мурожаат этишлари мумкин: Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, 100031, Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 14-уй.

Боғланиш учун:

Танлов шартлари ва унда иштирок этиш бўйича маълумот олиш учун Вазирликнинг Мактабларнинг истиқболли моделлари ва давлат-хусусий шериклик бошқармасига мурожаат этишингиз мумкин.

Ижрочилар:

Садуллаев Сарварбек Азимбаевич – 98 364-03-64

Султонов Аюбхон Орифхон ўғли – 93 515-07-21

Электрон манзил: gchpmno@gmail.com

 Танловни очиқ ва шаффоф ўтказиш мақсадида, сиздан ўз таклифларингизни юқорида кўрсатилган манзилга юборишингизни сўраймиз.

* Ҳужжатларнинг тўлиқ тўплами қуйидаги ҳаволада:

1. Низом

2. Иштирокчи ҳақида маълумот

Baham ko'ring: