Сирдарёда 4 та замонавий кўринишдаги янги мактаб биноси қад ростлайди

Сирдарё вилоятида 2020 йилги Инвестиция дастури доирасида 4 та замонавий кўринишдаги янги мактаб биноси, 3 та умумтаълим мактаблари учун қўшимча ўқув биноларини қуриш ҳамда 1 та умумтаълим мактабини мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Жумладан, Гулистон туманида барпо этилаётган 240 ўқувчи ўринга мўлжалланган физика-математика фанига ихтисослаштирилган «Сирдарё-Қоракўл» мактаб-интернати биносида замон талабларига жавоб берадиган, ўқув ва лаборатория синфхоналари, компьютер хонаси, кутубхона ҳамда фаоллар зали, ётоқхона биноси, спорт зал, ёзги спорт майдончалари, ўқувчиларни соғлом овқатланиши учун ошхона биноси қурилмоқда.

87287f1f0c7fabb8b5109.jpg

Ҳозирги кунга қадар муассаса биносида қурилиш ишлари 79 фоизга бажарилган бўлиб, бинони янги ўқув йили бошлангунга қадар топшириш режалаштирилган.

Baham ko'ring: