Гулистонда “Сирдарё билимдони” фан олимпиадаси ўтказилади

Жорий йилнинг 18-19 январь кунлари умумтаълим фанлари бўйича 10-11-синф ўқувчилари ўртасида “Сирдарё билимдони” фан олимпиадаси ўтказилади. Беллашув Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳридаги 2-умумтаълим мактабида бўлиб ўтади.

Фан олимпиадасининг 1-шарти бўйича ўқувчиларнинг она тилидан саводхонлиги диктант асосида текширилади. Иштирокчиларга ҳар бирининг ёшига мос матн берилади. 2-шартда ўқувчиларнинг математика фанидан билим ва кўникмалари аниқланади. Мазкур шартда ҳар бир синф ўқувчиларининг ёшига мос иккита масала берилади. 3-шарт амалий иш бўлиб, ўқувчиларга барча фанлардан иншо ва масала берилади. Якуний 4-шартда эса ўқувчилар ахборот технологиялари бўйича тест синовларидан ўтказилади.

Baham ko'ring: