Халқ таълими ва мактабгача таълим вазирлари Сирдарё вилоятидаги бир гуруҳ болаларни Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни билан қутлаб, уларга совғалар топширдилар

1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Сирдарё вилоятидаги бир гуруҳ болаларни байрам билан қутлаб, уларга совғалар топширди.

Жорий йилнинг 1 май куни Сирдарё вилоятидаги “Сардоба” сув омбори дамбасидан сув чиқиши натижасида аҳоли уйлари талофат кўрди. Сув тошқини натижасида бир неча мактабларга ҳам зарар етган.

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ҳамда Мактабгача таълим вазири Агрепина Шин бугун Янгиер ва Гулистон шаҳрига вақтинчалик кўчирилган бир гуруҳ ўқувчилар ҳолидан хабар олди.

Шерзод Шерматов ва Агрепина Шин болажонларни сана муносабати билан самимий қутлаб, уларга байрам совғалари улашди.

Тадбир доирасида болаларга ширинликлар, ўқув қуроллари ва бошқа совғалар топширилди. Шу билан бирга, сув тошқини натижасида зарар кўрган мактабларга телевизиор, DVD-плейр ва проекторлар ҳам тақдим этилди.

Baham ko'ring: