Сардоба сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудда янги физикага ихтисослашган мактаб қурилиб фойдаланишга топширилди

Мирзаобод туманида Аҳмад ал-Фарғоний номидаги физика фанига ихтисослаштирилган таянч мактаби очилди.

Тантанали очилиш маросимида Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов, вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев, вилоят, туман сектор раҳбарлари, маҳалла фаоллари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Тўрт қаватли ўқув бинодан иборат, 330 ўринга мўлжалланган мактабда 23 та ўқув хонаси, 4 та хорижий тиллар, АКТ хонаси, кимё, биология, физика лаборатория хоналари, очиқ спорт майдони ҳамда замонавий кутубхона мавжуд.

photo2021-04-0311-14-47.jpg

Айтиш жоизки, бугунги кунгача Сардоба сув тошқинидан жабр кўрган Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларидаги 15 та мактаб ва 2 та мактаб филиали замонавий талаблар асосида таъмирланиб, фойдаланишга топширилди.

Янги барпо этилган ва мукаммал таъмирланган мактаблар бугунги замон талабига мос равишда жиҳозланди ва ўқув қуроллари билан таъминланган.

Baham ko'ring: