Самарқанд вилояти ҳокими «Энг яхши китобхон мактаб»га 100 миллион сўм топширди

Самарқанд вилояти ҳокими ташаббуси билан 2020 йил бошида умумтаълим мактаблари ўртасида эълон қилинган «Энг яхши китобхон мактаб» кўрик-танлови ғолиблари эълон қилинди.

Ушбу кўрик-танловда ғолиблик Каттақўрғон туманидаги 1-умумтаълим мактаби жамоасига насиб этди. Ғолиб мактабга вилоят ҳокимининг 100 миллион сўм мукофот пули ҳамда фахрий ёрлиғи топширилди.

Танловда иккинчи ўринни қўлга киритган Пахтачи туманидаги 24-умумтаълим мактаби жамоасига компьютер жамланмаси, учинчи ўринни эгаллаган Иштихон туманидаги 1-ИДУМ жамоасига Ноутбук совға қилинди.

 

Baham ko'ring: