Пeдагогларга санаторийларда дам олишлари учун бeпул йўлланмалар бeрилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонларига мувофиқ 2021 йил давомида халқ таълими тизимидаги 5 984 нафар ходимларни санаторийларда бепул дам олишлари ташкиллаштирилмоқда.

Жорий йилнинг март ойида Касаба уюшмалари федерацияси тасарруфидаги 20 та санаторийларда ўн кун давомида 418 нафар туман (шаҳар) халқ таълими бўлими мудирлари, методистлари, умумтаълим муассасалари директорлари саломатликларини мустаҳкамладилар.

Жумладан, «Қашқадарё соҳили» санаторийси Қарши шаҳрида, Қашқадарё воҳасидаги сўлим жойлардан бири бўлган Қашқадарё дарёсининг соҳилида, денгиз сатҳидан 600 метр баландликда жойлашган, иқлимий бальнеологик сиҳатгоҳдир.

Сиҳатгоҳда 45 нафар педагоглар сурункали буйрак, юрак, қон-томир, таянч-ҳаракат аъзолари, асаб, овқат ҳазм қилиш аъзолари ва гинекологик касалликларни даволаш бўйича муолажалар олдилар.

Касаба уюшмалари федерацияси ҳудудий бўлимлари ва санаторий маъмурияти томонидан санаторийда дам олаётган ходимларни муолажадан бўш вақтларида маданий ҳордиқ чиқариши учун ҳам шарт-шароитлар яратилди.

Baham ko'ring: