Сирдарё вилояти Халқ таълими бошқармасининг навбатдаги кенгайтирилган ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди

Гулистон Давлат университетининг катта фаоллар залида Сирдарё вилояти Халқ таълими бошқармасининг навбатдаги кенгайтирилган ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди.

— Таълимда ислоҳот: ўзгаришни ўзимиздан бошлаймиз!” шиори остида бошланган ва барчамиз учун синов ҳисобланган 2019-2020 ўқув йилининг олти ойи, яъни учдан икки қисми ўтди, — деди Сирдарё вилояти Халқ таълими бошқармаси бошлиғи А. Абдураҳмонов. — Мазкур йиғилишда раҳбар сифатида қанчалик ўзгардик, атрофимизни қанчалик ўзгартира олдик, деган саволларга батафсил жавоб берилади.

Йиғилиш давомида ўқитувчилар малакасини ошириш, битирувчиларни олий таълимга қамраб олиш салмоғини 40 % га етказиш ҳамда ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш бўйича “5 та муҳим ташаббус” самарадорлигини таъминлаш бўйича олиб борилган ислоҳотлар борасида маълумотлар берилди.

Сирдарё вилоятини намунали ҳудудга айлантириш чора-тадбирлари ижросини таъминлаш мақсадида педагоглар ўртасида "Маҳоратли педагог" танлови ўтказилган эди. Ҳайъат йиғилиши сўнгида 30 нафар ғолиб “Маҳоратли педагог“ лар фахрий ёрлиқ ва совғалар билан тақдирланди.

Baham ko'ring: