Халқаро сертификатга эга Навоий шаҳар 4-мактаб информатика ўқитувчиси “Java дастурлаш тили»ни мактаб ўқувчиларига ўқитмоқда

Халқ таълими вазирлиги АҚШнинг Oracle компанияси билан ҳамкорликни йўлга қўйганлигини ва келишув асосида дастлаб республикамиздаги 30 та мактаб Oracle Academy тизимига уланганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Жорий йилнинг октябрь-ноябрь ойлари давомида 60 нафар информатика ўқитувчиси хорижий тренерлар томонидан “Java дастурлаш тили» йўналиши бўйича онлайн курсда малака оширди ва уларнинг аксарият қисми тренерлик фаолиятига рухсат берувчи тегишли сертификатларни қўлга киритишди.

photo2021-01-1513-29-57-3.jpg

Бундай сертификат соҳиби Навоий шаҳар 4-мактаб информатика фани ўқитувчиси Юрий Рустамов ва бошқа ўқитувчилар томонидан 2020-2021 ўқув йили 3-чорагидан бошлаб вариатив ўқув режасининг 3-йўналиши «Фрилансинг» бўйича юқори синф ўқувчиларига замонавий дастурлаш тили асосларини ўргатиш бошланди.

Эътиборли жиҳати – мазкур курс халқаро талабларга тўлиқ жавоб берадиган ва маъқулланган ўқув дастурлари ҳамда материаллари асосида ўтказилиб, уларни муваффақиятли якунлаган мактаб битирувчилари дастурлаш бўйича IТ соҳасидаги касбларга йўналтирилиб, мутахассислик бўйича дастлабки сертификатларга эга бўлишади. Бу эса, ўқувчи-ёшлар томонидан мактабнинг ўзидаёқ мураккаб бўлмаган касбларнинг асосларини эгаллашига замин яратади.

photo2021-01-1513-30-04-2.jpg

Шунингдек, “Java дастурлаш тили» курсини муваффақиятли тамомлаган ўқитувчилар Oracle Academy тизимидаги навбатдаги “SQL маълумотлар базаси»курсларига ёзилиб, февраль ойидан ўз устида ишлаш, малакасини оширишга қаратилган тренингларда қатнашишлари режалаштирилмоқда.

Baham ko'ring: