Қишки таътил - спорт билан

Халқ таълими вазирлиги томонидан ўқувчи-ёшлар ўртасида жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш, уларни қишки таътил кунларини мазмунли ўтказиш, спорт билан шуғуллантириш самарадорлигини янада ошириш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда.

photo2021-01-0716-29-33.jpg

Хусусан, умумтаълим мактаби ўқувчиларнинг қишки таътил давомида «Қишки таътил - спорт билан» шиори остида спорт мусобақаларини йўлга қўйилди.

Бугунги кунга қадар спортнинг стол теннис, мини-футбол, шахмат, волейбол турлари бўйича мусобақалар ўтказилиб, унда 10 минг нафарга яқин ўқувчилар иштирок этдилар.

photo2021-01-0808-55-33.jpg

Бу каби мусобақалар ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва уларда ўзаро дўстона муносабатларни ривожлантиришга хизмат қилади.

Мазкур спорт мусобақаларнинг ғолиб ва совриндорлари диплом, медаль ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Baham ko'ring: