Қашқадарё вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи лавозимига танлов эълон қилинди

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Қашқадарё вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи лавозимига танлов эълон қилади.

Танлов Қашқадарё вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган Бекзод Жўраев бошқа ишга ўтиши муносабати эълон қилинди.

Халқ таълими бошқармаси бошлиғи лавозимининг асосий профессионал вазифалари:

а) Умумий раҳбарлик, мувофиқлаштириш ва бошқармага юкланган вазифаларни бажариш;

б) ходимларни танлаш, тайинлаш ва кадрларни бошқариш;

в) вилоятда халқ таълими муассасалари ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш фаолиятини мувофиқлаштириш;

г) вилоят халқ таълими тизимида ижро интизоми тизимини тўлиқ татбиқ этиш ва назорат қилиш;

д) таълим муассасаларида давлат таълим стандартлари талабларини бажарилишини таъминлаш ва таълим сифатини ошириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;

й) халқ таълими тизимида бюджет маблағларининг мақсадли сарфланишини таъминлаш.

Номзодга қўйиладиган талаблар:

- Олий маълумот;

- Раҳбарлик лавозимида камида 5 йиллик иш стажи;

- Халқ таълими тизимида миллий қонунчилик соҳасидан хабардорлиги;

- Давлат органлари учун ижро интизоми ҳамда иш юритиш тизимларини жорий этиш юзасидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар бўйича билимларга эга бўлишлиги;

- Музокаралар олиб бориш қобилияти;

- Етакчилик фазилатларининг мавжудлиги, шахслараро муносабатларни ўрнатиш қобилияти, ташкилотчилик ва масъулиятлилик;

- Шахсий ва жамоада ишлаш, низоларни ҳал қилиш қобилияти;

- Ташаббускорлик, ижодкорлик, стрессга чидамлилик, қарорларни қабул қилиш қобилияти;

- Компьютер саводхонлиги, жумладан Microsoft Word, Excel дастурларини билиши;

- Ўзбек ва рус тилини билиш шарт, инглиз тили – мақсадга мувофиқлиги.

Baham ko'ring: