Жиззахда педагоглар учун семинар ташкил этилди

Халқ таълими вазирлиги, Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, унинг ҳузуридаги Миллий марказ, Жиззах вилояти бошқармаси билан ҳамкорликда малака ошириш ва қайта тайёрлаш муассасалари вакиллари, таянч мактаб директорлари (директор ўринбосарлари), аниқ, табиий, она тили ва адабиёти, рус тили ва адабиёти фанлари, бошланғич таълим метод бирлашмаси раҳбарлари, фан методистлари учун семинар ташкил этилди.

Семинарда Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга мурожаатномасида давлат ва жамият аҳамиятига молик долзарб масалалар қаторида таълим сифатини ошириш, 2021 йилдаги халқаро баҳолаш жараёнларига муносиб тайёргарлик кўришга алоҳида эътибор қаратиш бўйича вазифалар юкланганлиги, бугунги кунда республикамизда таълим соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар, педагогларнинг малакавий компитентлигини ошириш, PISA, TIMSS, PIRLS халқаро дастурларига тайёргарлик жараёнларини уюшқоқлик билан ташкил этиш кераклиги таъкидланди.

Жиззахга ташриф мобайнида мутасаддилар Ҳамид Олимжон ва Зулфия номидаги ижод мактабида бўлиб, у ерда ўқувчилар учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди. Жумладан, муассаса кутубхонасини “Армат” дастурига улаш, таълим сифатини ошириш мақсадида ҳудуддаги нуфузли профессор ўқитувчиларни дарсларга жалб этиш бўйича муҳим кўрсатмалар берилди. Шунингдек, муассасага лаборатория хоналари, алоҳида спорт зал биноси қуриш бўйича мутасадди ташкилотлар билан иш бошлаш ҳамда ижод мактабининг 2020 йилга мўлжалланган “йўл харитаси”ни ишлаб чиқиш бўйича топшириқлар берди.

Шунингдек, ишчи гуруҳ Жиззах шаҳридаги 22-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим муассасасида халқаро тадқиқотларга тайёргарлик кўриш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Ушбу муассаса негизида таянч мактаб раҳбарлари ва ўқитувчилари учун намунавий амалий семинар ўтказилиши белгилаб олинди.

Baham ko'ring: