Халқ таълими вазирлиги тизимида ишлаш истагида бўлганлар учун очиқ мустақил танлов

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорликда вазирликдаги вакант бўлган қуйидаги лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

✅ Стратегик таҳлил, индикаторларни шакллантириш ва таҳлил қилиш шўъбаси мудири;

✅ Прогрессив педагогик технологиялар ва таълим соҳасида янги ташаббусларни жорий этиш бўлими бошлиғи;

✅ Болаларни ижтимоий ҳимоялаш ва қўллаб-қувватлаш бошқармаси етакчи мутахассиси;

✅ Молия департаменти бош иқтисодчиси;

✅Молия департаменти Таълим муассасаларида иш ҳақини режалаштириш ва молиялаштириш бўлими етакчи мутахассиси;

✅Ички аудит ва молиявий назорат бошқармасининг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий аудитори (етакчи мутахассис);

✅ Ички аудит ва молиявий назорат бошқармасининг Сурхондарё вилояти ҳудудий аудитори (етакчи мутахассис);

✅ Юридик бўлими бош юрисконсульти.

Танловда иштирок этиш истагида бўлган номзодлар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг “Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали (https://vacancy.argos.uz/)” (https://vacancy.argos.uz/)да рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимни танлаб сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

Эътибор беринг

Танловда иштирок этиш бўйича аризаларни қабул қилиш фақат номзодлар томонидан сайтдаги электрон сўровномани тўлдириш орқали амалга оширилади.

Танлов тўғрисида батафсил маълумотлар: (71) 241-01-92

Ҳужжатларни қабул қилиш 2021 йилнинг 21 дан 30 январигача (шу куни ҳам) давом этади.

Ариза ва ҳужжатларни қабул қилиш муддати ўтгандан сўнг юборилган ариза ва ҳужжатлар танловда иштирок эта олмайди.

Baham ko'ring: