Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Андижон шаҳридаги 13-умумтаълим мактабига борди

Жорий йилнинг 21 май куни Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Андижон вилоятига сафари чоғида Андижон шаҳридаги 13-умумтаълим мактабига бориб, муассасада амалга оширилган ишлар билан яқиндан танишди.

Мазкур муассасада 4076 нафар ўқувчи таҳсил олмоқда. Шулардан 206 нафари 11-синф битирувчиларини ташкил этади. Халқ таълими вазири муассасада ўқувчилар учун яратилган шароитлар билан танишар экан, ўқувчиларни 5 та муҳим ташаббусга қамраб олиш бўйича олиб борилаётган ишларни алоҳида эътироф этди. Шунингдек, 11-синф битирувчиларини олий таълим муассасаларига тайёрлаш ойлиги доирасида ўқувчиларни онлайн машғулотлардан фойдаланган ҳолда, олий таълим муассасаларига тайёрлаш бўйича қилинаётган ишлар билан танишиб, бу борада натижадорликка эришиш юзасидан ўзининг тавсияларини бериб ўтди.

Халқ таълими вазири муассаса ходимлари билан самимий мулоқотда бўлиб, уларнинг келгуси фаолиятларига улкан муваффақиятлар тилади.

Baham ko'ring: