Халқ таълими тизимидаги бир гуруҳ раҳбар ва ходимлар санаторийларда бепул муолажалар олдилар

Давлатимиз раҳбарининг «Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонларига мувофиқ 2021 йилда халқ таълими тизимидаги бир гуруҳ ходимларни санаторийларда дам олишлари бўйича маълумотлар берган эдик.

Жорий йилнинг февраль ойида Касаба уюшмалари федерацияси тасарруфидаги 19 та санаторийларда ўн кун давомида 421 нафар туман (шаҳар) халқ таълими бўлими мудирлари, методистлари, умумтаълим муассасалари директорлари саломатликларини мустаҳкамладилар.

photo2021-02-1316-06-17.jpg

Жумладан, ошқозон-ичак касалликлари, ортиқча тана вазнининг ошиши (метоболик синдром), қандли диабет, ошқозон ости бези касалликлари, ўт қопи, ошқозон яраси, асаб тизими, юрак қон томир ҳамда жигар касалликларини даволаш ва профилактика қилиш бўйича муолажалар олдилар.

Шунингдек, касаба уюшмалари федерацияси ҳудудий бўлимлари ва санаторий маъмурияти томонидан санаторийда дам олаётган ходимларни муолажадан бўш вақтларида маданий ҳордиқ чиқариши учун ҳам шарт-шароитлар яратилди.

 

Baham ko'ring: