Фарғона вилояти - сифат ва самарадорлик йўлида

Ер юзида мактаб барча иморатлар ичида энг улуғидир. Унда миллат келажаги пойдеворига асос солинади. Халқимизнинг эртанги куни қандай бўлишига, кўп жиҳатдан, бугун фарзандларимиз таълим-тарбия олаётган ана шу масканда тамал тоши қўйилади. Қадим-қадимдан ота-боболаримиз бебаҳо бойлик бўлмиш илм-маърифат, таълим-тарбияни инсон камолоти ҳамда миллат равнақининг энг асосий шарти ва гарови деб билиб келишида ҳам чуқур маъно яширинган.

Фарғона вилояти халқ таълими тизими ўтиб бораётган ўқув йили ҳисобига 48747 нафар педагог ходимлар фаолият олиб бормоқда. Улардан  олий маълумотлилар – 42883,  ўрта махсус маълумотлилар – 2322 нафар, мутахассислар 22008 нафарни ташкил этади. Тоифаланиш даражасида эса – 1260 нафари олий, 5184 нафари I тоифали, 18193 нафари эса II тоифали ҳисобланади.

 Ўтган 2018-2019 ўқув йилида тизимда 45205 нафар педагог фаолият олиб борди. Улардан олий маълумотлилар – 42837,  ўрта махсус маълумотлилар – 2368 нафарни ташкил этади. Тоифаланиш даражасида эса – 1055 нафари олий, 4476 нафари 1, 17213 нафари эса II тоифали ҳисобланади. Мутахассислар 22461 нафар бўлган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 мартдаги топшириғи ҳамда 2016 йил 7 апрелдаги “Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган Низомга асосан вилоятдан 10 мингдан зиёд педагог кадрларнинг рўйхати шакллантирилди. Мазкур низомнинг 37-бандига асосан олий ва 1-тоифага даъвогар 6444 нафар педагог кадларга 2019 йил 26 мартдан 12 апрель кунига қадар онлайн тест синовлари ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик Кенгашининг 2018 йил 10 январдаги кенгайтирилган йиғилиши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2017 йил 25 январдаги кўрсатма хатига асосан нафақадаги ҳарбий хизматчиларни умумтаълим мактаби директор, директор ўринбосари ҳамда чақирувга қадар ёшларни бошланғич тайёрлаш фани ўқитувчиси лавозимларига жалб қилиш бўйича қатор ишлар амалга оширилди.

Шунингдек, Фарғона вилояти мудофаа ишлари бошқармасидан 10 нафар захирадаги офицерлар номзодлари шакллантирилди.

Ҳозирги кунда нафақадаги ҳарбий хизматчиларни умумтаълим мактаби директор, директор ўринбосари ҳамда чақирувга қадар ёшларни бошланғич тайёрлаш фани ўқитувчиси лавозимларига жалб қилиш ишлари амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республика олий таълим муассасалари бакалавриатига кириш тест синовларини ўтказиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида” 2017 йил 16 ноябрдаги қарори, Вазирлар Маҳкамасининг “ЎЗбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида” 2018 йил 20 февралдаги 130-қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида 2018-2019 ўқув йилида олий таълим муассасаларига кириш тест синовларига назоратчи сифатида 393 нафар таълими муассасаларида фаолият юритаётган, тест синовлари юзасидан амалий кўникмаларга эга бўлган ҳалол, тажрибали, асосий штатдаги раҳбар кадрлар тўғрисидаги маълумотларни давлат тест маркази базасига киритилди.

Фарғона вилоятида ҳам ўтган 2019 йилда умумтаълим муассасаларининг моддий-техника базаси ва инфратузилмасини такомиллаштириш бўйича салмоқли натижаларга эришилди. Жумладан, 2019 йилда Инвестиция дастури бўйича 31 та мактабда 7 та янги қурилиш, 13 та реконструкция, 11 та капитал таъмирлаш ишлари, шунингдек, “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида жами 55 та мактабда 24,0 миллиард сўмлик бунёдкорлик ишлари амалга оширилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 10 августдаги Фармойиши асосида вилоятдаги 31 та умумтаълим мактабларига 5,3 миллиард сўм миқдоридаги маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 254 та тўпламда 3959 дона ўқув парта-стуллари, 1118 дона китоб жавонлари, 9 та тўпламда кутубхона жиҳозлари ажратилди ва 9 та умумтаълим мактабларнинг фаоллар зали, ошхоналари замонавий талаблар асосида жиҳозланди.  Шунингдек, 9 та мактаб 34 турдаги спорт жиҳозлари ва 12 та мактаблар физика, биология, кимё лаборатория жиҳозлари билан таъминланди. Корея Республикасининг “Эксимбанк” кредит маблағлари ҳисобидан “Мактаб таълимида ахборот-коммуникацион технологияларини янада ривожлантириш” лойиҳаси доирасида вилоятдаги жами 321 та умумтаълим мактабларига 321 тўплам (4512 дона) компьютер техникалари етказиб берилди. Вилоят ҳокимлиги ҳомийлиги асосида маҳаллий бюджет маблағларидан 3 млрд 600 миллион сўмлик 1300 дона компьютер техникалари умумтаълим мактабларига ўқувчилар ихтиёрига топширилди.

Ўтган йилнинг куз-қиш мавсумига ҳозирлик ишлари ҳам пухта ташкилланди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 июлдаги қарорига асосан 2019-2020 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида 113 та мактаб жорий таъмирланиб, 255 та муассасалардаги мавжуд 577 дона иситиш қозонлари янгисига алмаштирилди. Кўмир ёқилғиси билан иситиладиган таълим масканлари учун 34 193 тонна кўмир ҳамда брикет ёқилғиси етказиб берилди. Шунингдек, 2019 йилда маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 9 та умумтаълим мактабларига тоза ичимлик суви келтирилди.

Давлатимиз раҳбари олиб бораётган изчил ислоҳотлар, хусусан, ташаббуслари натижасида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида 2019 йил 15 июлда узлуксиз профессионал таълим тизимини янада такомиллаштириш масаласига бағишлаб ўтказилган мажлисда берилган вазифалар ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 июлдаги топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида вилоятдаги 50 та касб-ҳунар коллежлари вилоят халқ таълими бошқармаси тасарруфига ўтказилди.

Мазкур коллежлар ҳисобидан вилоятда 13 та янги мактаб ташкил этилиб, 37 объектдан эса мактаблар томонидан қўшимча ўқув биноси сифатида фойдаланилмоқда. Бунинг натижасида вилоятдаги мактабларнинг қуввати 29 620 тага ошди.

2018 йилда вилоятда 8 та нодавлат таълим муассасалари фаолият олиб борган бўлса, 2019 йилда улар сафига 7 та нодавлат таълим муассасалари, Риштон туманида  “Росток-2019” НТМ, “IBN SINO EDUCATION”, Марғилон шаҳрида “GENIUS LAND”, Фарғона шаҳрида “TERRA NOVA SCHOOL”, “Ислом Каримов издошлари”, “Алпомиш мактаби – 2019”, “Гулшан интеллектуал сайёраси” нодавлат таълим муассасалари ишга туширилди ва бунинг натижасида вилоятда нодавлат умумтаълим муассасалари сони 15 тага етказилди.

2020 йилда ҳам вилоятда бир қатор нодавлат таълим муассасалари ишга туширилиши режалаштирилган. Жумладан: Олтиариқ туманида 250 ўринли, Учкўприк туманида 234 ўринли, Бағдод туманида  260 ўринли, Қўқон шаҳрида 300 ўринли,  Фарғона туманида 256 ўринли, Фарғона шаҳрида 220 ўринли. Келгуси ўқув йилидан бошлаб вилоятда 8 та йўналишдан иборат вариатив ўқув режалари тажриба-синовдан ўтказилади. Инвестиция ва бошқа дастурлар доирасида вилоятдаги умумтаълим объектларида бир қатор қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилади ва тўлиқ жиҳозланишига эришилади.

Ўтган 2019 йилда вилоятда жами 1 та Риштон туманидаги 1-сонли математика фанига ихтисослаштирилган мактаб, шу туманда “IBN SINO EDUCATION”, Олтиариқ туманида “AHMAD AL FARG‘ONIY АVLODLARI”, Марғилон шаҳрида “GENIUS LAND”, Фарғона шаҳрида “NOVA SHCOOL”, “SIRIUS ALFRAGANUS EDUCATION” нодавлат таълим муассасалари ишга туширилди ва бунинг натижасида нодавлат умумтаълим муассасалари сони 15 тага етказилди.

Яратиб берилаётган бу каби қулайлик ва шарт-шароитларга жавобан вилоят умумтаълим муассасаларида таълим сифатини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, фарғоналик педагог ходимлар ҳозирги пандемия шароитида мактаб ўқувчилари ва халқ таълими тизими ходимлари учун муносиб шароитлар яратиш ҳамда умумтаълим муассасаларини янги ўқув йилига тайёрлаш бўйича қатор йўналишлардаги вазифаларни бажаришлари керак. Жумладан, 2019-2020 ўқув йилини муваффақиятли якунлаш ва умумий ўрта таълим муассасалари битирувчиларига давлат намунасидаги аттестат (шаҳодатнома)ларни электрон шаклда етказиш бўйича ишлар амалга оширилди.

Жорий ўқув йилида вилоят бўйича жами 101047 та аттестат (шаҳодатнома)лар, шундан 9-синф битирувчиларига жами 53 136 та шаҳодатнома, 11-синф битирувчиларига эса 47 794 та аттестат, шунингдек, 11-синф битирувчиларига 375 та олтин ва кумуш медаллар топширилиши кўзда тутилмоқда.

Ўқувчиларнинг ёзги таътил даври мобанида 3 та телеканалда “Оnline-to‘garak”, ўқитувчиларнинг малакасини ошириши учун “Online-kasbiy rivojlantirish” лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда келгуси ўқув йилидан “Online-maktab” лойиҳасини юқори савияда ташкил этиш орқали жойлардаги таълим сифатини оширишга эришилади.

2019 йил фан олимпиадасининг республика босқичида 46 нафар 11-синф ўқувчилари иштирок этиб, 1 нафар ўқувчи 1-ўринни эгаллади ва ўз йўналиши бўйича олий таълим муассасасига грант асосида қабул қилиш тўғрисидаги гувоҳномага эга бўлди.

Жойи келганда шуни ҳам айтиб ўтиш жоизки, ўтган ўқув йилида вилоятда умумтаълим мактабларининг 139 нафар ўқувчилари олтин ва 126 нафари кумуш медаллар билан мактабни тамомлади.

2020 йил февраль ойида Андижон шаҳрида Ҳиндистоннинг Шарда университети ҳамкорлигида ўтказилган “Талабаликка бир қадам” очиқ олимпиадасида фарғоналик 150 нафар  9-11-синф ўқувчилари иштирок этди. Олимпиада натижаларига кўра, 36 нафар ўқувчи энг юқори балл тўплаган бўлса, 6 нафари ғолиб бўлди. Натижада улардан 3 нафари Ўзбекистон  Шарда университетида 100 фоиз грант асосида, 1 нафари 50 фоиз чегирма асосида ва 2 нафари 30 фоиз чегирма асосида ўқиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 2019 йил 29 августдаги топшириғига мувофиқ умумтаълим мактаблари ўқитувчиларининг мақоми ва нуфузини ошириш, таълим сифатини яхшилаш мақсадида 2019 йил ноябрь-декабрь ойида республика Ишчи гуруҳлари томонидан вилоят, туман ва шаҳар мактабларида 18 та “Вазир соати”, 44 та “Ректор соати”, 78 та “Ҳоким соати”, 62 та “Тадбиркор ва банкир сабоғи” дарслари ҳамда бошқа тадбирлар ташкил этилди.

Умумий ўрта таълим мактабларида ўқув-тарбия жараёни сифатини янада яхшилаш, педагог ходимларга ўз вақтида методик ёрдамни ташкил этиш ҳамда умумий ўрта таълим мактаблари ўқитувчиларига таълим сифатини оширишга қаратилган методик хизмат кўрсатиш йўналишида бир қатор тадбирлар ўтказилди. Жумладан, вилоят бўйича 42 та ва шаҳар-туманлар бўйича 148 та ўқув-амалий семинар ташкил қилинди.

Вилоятдаги умумтаълим муассасаларида таълим жараёнини ташкил этишда замонавий ёндашув ва илғор хорижий тажрибаларни қўллаш, ўқувчиларнинг қизиқишларини инобатга олиш, мактаб битирувчиларининг олий ўқув юртларига кириш имтиҳонларига тайёргарлик кўришига кенг имконият яратишга алоҳида эътибор қаратилди. Халқ таълими вазирининг 2019 йил 28 декабрдаги “Умумий ўрта таълим мактабларида вариатив ўқув режаларини тажриба-синовдан ўтказиш тўғрисида”ги буйруғига асосан  24 та мактабда вариатив синфлар ташкил этилди.

Шулар қаторида мактаб ўқувчилари ўртасида турли йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш ва йўл ҳаракати қоидаларини мукаммал ўргатиб бориш мақсадида 19 та туман ва шаҳарлардаги 76 та мактабда (ҳар бир секторда 1 тадан) замонавий йўл ҳаракати хавфсизлиги қурилмалари билан жиҳозланган намунавий инновацион “Яшил чироқ” хоналари  ташкил этилди.

Аҳоли ва ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этиш бугунги кундаги долзарб вазифалардан биридир. Бу борада амалга оширилган ишлар ҳам диққатга сазовор. Компьютер технологиялари, робототехника ва киберспорт бўйича тўгараклар йўлга қўйилди. Йўналишда самарадорликка эришиш мақсадида вилоятда 310 та таълим муассасаларида оптик толали линиялар орқали юқори тезликдаги интернетга улаш ишлари олиб борилмоқда. Шундан 276 та умумтаълим мактабида оптик толали интернет тармоғига улаш ишлари якунланди.

Фарғона вилоят ҳокимининг 2020 йил 8 апрелдаги фармойишига асосан умумтаълим мактабларининг 9-10-11-синф ўқувчилари ўртасида “Она тили – миллат ғурури” мавзусида иншолар танлови, “Китобхонлик ойлиги” доирасида ўқувчилар учун “Китобхон ўқувчи”, “Мумтоз ғазаллар билимдони” ота-оналар учун  “Китобхон ота” ва “Китобхон она” онлайн кўрик–танлови ҳамда 5-11-синф ўқувчилари ўртасида “Билимдон викторинаси” танлови ташкил этилди. Мазкур фармойишга кўра бир ой давом этган иншолар танловида 9-синфлар бўйича 11 496 нафар, 10-синфлар бўйича 10 066 нафар 11-синфлар бўйича 8 407 нафар, жами 29 969 та иншолар ёзилган бўлиб, шундан 1 311 нафар иншо муаллифлари туман, шаҳар босқичида 1-ўринни қўлга киритди. Ғолиблардан  437 нафари танловнинг вилоят босқичи ғолиби бўлди.

Шунингдек, “Китобхонлик ойлиги” доирасида ўқувчилар учун “Китобхон ўқувчи”, “Китобхон ота” ва “Китобхон она” онлайн кўрик–танловларида 318 нафар,  “Мумтоз ғазаллар билимдони” танловида 12 нафар, “Билимдон викторинаси” танловида 336 нафар, жами 735 нафар иштирокчилар танловда ғолибликни қўлга киритди. Ғолиб ўқувчиларга маҳаллий бюджет ҳисобидан 1 миллиард сўмлик бадиий китоблар, вилоят ҳокимлиги ҳамда халқ таълими бошқармасининг Фахрий ёрлиқлари топширилди.

Пандемия даврида Халқ таълими вазирлиги томонидан ташкил этилган “Онлайн дарслар”ни назорат қилиш учун халқ таълими бошқармаси ва туман, шаҳарлар халқ таълими бўлими методистлари томонидан ижтимоий тармоқларда ташкил этилган гуруҳлар томонидан каскад усули орқали онлайн дарслар мунтазам назорат қилиб борилди.

Вилоятда таълим сифатини баҳолаш соҳасидаги халқаро тадқиқотларга пухта тайёргарлик кўриш бўйича ижобий ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, ўқувчиларнинг умумий сонидан келиб чиқиб, ҳар бир шаҳар ва тумандан 2 тадан мактабда таълим сифатини баҳолаш соҳасидаги халқаро тадқиқотларни амалга оширишга йўналтирилган таянч мактаблари фаолиятини йўлга қўйиш белгиланди. Уларда фаолият олиб бораётган фан ўқитувчилари таълим сифати ва самарадорлигини баҳолаш соҳасидаги халқаро тадқиқотларнинг мазмун-моҳиятини кенг ёритиш, халқаро тадқиқотлардан кутилаётган натижалар тўғрисидаги маълумотларни тушунтириш бўйича асосий тарғиботчи сифатида фаолият кўрсатиб келмоқда.

Жорий йилнинг январь-март ойларида 19 та шаҳар-туман бўйича таянч мактабларида халқаро тадқиқотларга тайёргарлик ишларини амалга ошириш юзасидан 23 та кўргазмали семинар-тренинг, 24 та ўзаро тажриба алмашиш, 65 та маҳорат дарси, 4 та вилоят ўқув-амалий семинарлари ташкил этилди.  Уларда жами 10 154 нафар раҳбар ва педагог ходимлар иштирок этди. Тадбирлар оммавий ахборот воситалари, телевидение ҳамда ижтимоий тармоқларда кенг ёритилди.

Жорий йилнинг январь ойида вилоятдаги ҳар бир таълим муассасасига Миллий марказ ташаббуси билан чоп этилган 4 тадан жами 3 744 та ўқувчиларниинг халқаро тадқиқотларга самарали тайёргарлик кўриши жараёнида табиий, ўқиш, математика ва бошланғич синфда ўқиш саводхонлигини ошириш бўйича китоблар тарқатилиб, ўқувчилар иштирокида таянч мактабларида туман-шаҳарлар кесимида семинар-тренинг ўтказилди.

Жамиятимизда ота обрўси юқори бўлган оилалар ҳурматли оилалар ҳисобланиши сир эмас. Шунингдек, мутахассислар эркак ўқитувчидан таълим-тарбия олган йигитларда эркаклик фазилатлари – ғурур, Ватанга, оилага садоқат, мардлик каби хусусиятлари устун бўлишини таъкидлайди. Вилоят халқ таълими тизимида эркак ўқитувчиларнинг сони 2019 йилда 2018 йилга нисбатан 3875 нафарга ошиб, 10 728 нафарга етди. Бу кўрсаткич умумий ўқитувчилар сонига нисбатан 22 фоизни  ташкил этди.

Шу билан бирга, жорий йилда вилоят прокуратураси билан ҳамкорликда вилоятимизнинг барча умумтаълим мактабларида “Оталар мажлислари” ташкил этилди ва унда оталарда ўтказилган анкета натижалари таҳлил қилинди.

Бугунги кунда таянч мактабларида фаолият олиб бораётган педагоглар оммавий ахборот воситаларида ўзларнинг ижтимоий ва илмий-тарбиявий мақолалари билан нафақат вилоятдаги, балки республикамизда халқаро тадқиқотлар бўйича амалга оширилган ишларни кенг жамоатчиликка етказмоқда. Масалан, жорий йилнинг 4 апрель куни Бағдод туманидаги таълим сифатини баҳолаш соҳасидаги халқаро тадқиқотларни амалга оширишга йўналтирилган таянч мактаби этиб белгиланган 1-ИДУМнинг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Шоҳиста Қурбонованинг “Ўзбекистон таълими тизимидаги халқаро тадқиқотларнинг ўрни ва аҳамияти” мавзусидаги мақоласи Марказий Осиё ва Россия Федерациясида чоп этиладиган нуфузли “Интернаука” илмий журналида мақоласи эълон қилинди.

Карантин даврида ҳам умумтаълим мактаблари раҳбарияти ва ўқувчилари томонидан ташкил этилган гуруҳларда масофавий тарзда PISA ва  PIRLS ёшидаги ўқувчилар билан Миллий марказдан етказилаётган материаллар ҳамда Халқ таълими вазирлиги томонидан ташкил этилган онлайн дарсларда бериб борилаётган масалалар биргаликда таҳлил қилиниб, амалиётга жорий этиб келинмоқда.

Вилоят ва маҳаллий ҳокимликлар билан ушбу таянч ва тажриба синов мактабларининг инфраструктурасини яхшилаш, интернет ва электр энергияси таъминотидаги узилишларнинг олдини олиш мақсадида талай ишлар олиб борилмоқда.

2020 йилда вилоятимиздаги 5 та, яъни Фарғона шаҳридаги 24-мактаб, Қўқон шаҳридаги 16-мактаб, Бағдод туманидаги 30-мактаб, Қува туманидаги 12 ва 62-мактабларда илк бора PISA тажриба тадқиқот синовлари, шунингдек, Бувайда туманидаги 6-мактаб, Қувасой шаҳридаги 17-мактаб, Тошлоқ туманидаги 34-мактаб, Қува туманидаги 13-мактабда PIRLS тажриба тадқиқот синовлари ўтказилиши режалаштирилди.

Азалий бир ҳақиқат бор: жисмонан соғлом инсондагина маънавий етуклик бўлади. Тажрибали мураббийлар томонидан олиб борилан саъй-ҳаракатлар натижасида вилоятдаги умумий ўрта таълим мактабларининг жами 77 нафар иқтидорли ўқувчилари халқаро спорт мусобақаларида спортнинг енгил атлетика, шахмат, шашка, юнон-рум ва белбоғли кураш, бокс, теннис, бадиий гимнастика, параатлетика турлари бўйича иштирок этишиб, юқори натижаларга эришди.

Вилоятда спортни ривожлантириш ва иштирокчилар сафини кенгайтириш мақсадида ўқувчилар ўртасида турли анаънавий ва ноанъанавий  спорт мусобақалари ўтказиб кеклинмоқда. Ўтган даврда 2 615 та мактаб, 469 та туман-шаҳар ҳамда 142 та вилоят босқичи беллашувлари, жами 3 226 та спорт тадбирлари ташкил этилди. Йил давомида фарғоналик  ўқувчи спортчилари 9 та халқаро турнирда иштирок этиб, 46 та 1-ўрин, 45 та 2-ўрин ва 55 та 3-ўринни қўлга киритган бўлса, бўлиб ўтган 30 та республика чемпионати ва биринчиликларида 817 та 1-ўрин, 189 та 2-ўрин ва 215 та 3-ўринларни қўлга киритишга сазовор бўлди.

Вилоятда умумтаълим муассасаларининг амалиётчи психологлари иш фаолиятини такомиллаштириш борасида ҳам муайян ишлар қилинди. Таҳлиллар шундан далолат берадики, 2019 йил давомида туман, шаҳар халқ таълими бўлимлари, ўқувчиларни касбга йўналтириш ва педагогик-психологик ташхис фаолиятини ташкил этиш шўъбаси мутахассислари ҳамда умумий ўрта таълим мактаблари амалиётчи-психологлари томонидан педагоглар ва ўқувчиларга 6 та вилоят, 100 та туман-шаҳарлар, 3 784 та мактаб миқиёсида психологик ўқув-семинарлар ҳамда 17 183 та 5-11-синф ўқувчилари билан турли мавзулардаги нохуш ҳолатларнинг олдини олишга қаратилган семинар-тренинг ўтказилди. Уларнинг 23 таси оммавий-ахборот воситаларида, 5 482 таси ижтимоий тармоқларда кенг ёритилди.

Жойларда бўлгани каби вилоятда ҳам Республика ташхис маркази томонидан ташкил этилган “Умумтаълим муассасалари психологи” ҳуқуқини бериш бўйича қайта тайёрлов курслари ташкил этилди. Ушбу курсларда 99 нафар, жумладан, Қўқон давлат педагогика институтида 60 нафар, вилоят педагог ходимларни малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш ҳудудий маркази томонидан 30 нафар, жами 189 нафар педагоглар психолог мутахассисликларига эга бўлишди.

2020 йилда Инвестиция дастури доирасида Фарғона вилоятида жами 23 та мактабда 69,8 миллард сўмлик, жумладан, 6 та янги қурилиш, 12 та реконструкция ва 5 та капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилади. Шунингдек, 2020 йил Инвестиция дастурига қўшимча равишда 33,2 миллиард сўм маблағ ажратилиб, вилоятдаги 7 та умумтаълим мактаби капитал реконструкция ва капитал таъмирлашдан чиқарилади.

2020 йил умумтаълим мактабларида “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларига кўра, халқ таълими объектларида янги мактаб биноси қурилиши, реконструкция  ва капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларини белгиланган муддатда амалга оширилади. Шунингдек, мавжуд 29 та атрофи қисман ўралмаган мактабларнинг ҳудудларини девор билан ўраш, 18 та мактабни тоза ичимлик суви билан таъминлаш, 88 та мактабга янги ҳожатхоналар қуриш ишларни режалаштирилган.

Юқорида келтирилганидек, вилоят умумтаълим муассасаларида таълим сифатини оширишга алоҳида эътибор қаратилган. Шундан келиб чиқиб, фарғоналик педагоглар қуйидаги вазифаларни:

– умумтаълим муассасалари битирувчиларини таълимнинг кейинги босқичи билан қамраб олиш ҳолати бўйича битирувчиларнинг камида 10 фоизини 2020-2021 ўқув йили учун олий таълим муассасаларига талабаликка қабул қилиниши чораларини кўриш;

– 2019-2020 ўқув йилида 11-синф битирувчиларнинг умуман олий таълим муассасаларига кирмаган мактаблар бўлмаслигини таъминлаш;

– 2020 йилда туман ва шаҳар марказиларга яқин ҳудудларда, моддий-техника базаси етарли ҳамда малакали педагог кадрлар билан таъминланган таълим муассасаларида математика фанига ихтисослаштирилган мактаблар ташкил этиш;

– халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази негизида ташкил этиладиган “Масофавий таълим бериш ва электрон ўқитиш базаси” ташкил қилиш орқали ўқитувчиларни ишдан ажралмаган ҳолда малака оширишлари ҳамда ўз билимларини доимий равишда янгилаб боришлари, шунингдек, уй таълимидаги ва бўш ўзлаштирувчи ўқувчиларга алоҳида эътибор берган ҳолда ўз билимини доимий равишда мустаҳкамлаб боришга имконият яратиш;

– аҳоли ва ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этиш масалалари бўйича “Ўзбектелеком” АК билан ҳамкорликда 2020 йил якунига қадар вилоятдаги барча умумтаълим муассасаларини тўлиқ оптик толали линиялар орқали юқори тезликдаги интернетга улаш ишлари якунига етказиш;

– вилоятдаги юқори тезликдаги Интернет тармоғига уланган умумтаълим мактабларида халқаро андозаларга тўлиқ жавоб берадиган “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси асосида uzbekcoders.uz портали орқали 8-11-синф ўқувчиларининиг камида 10 фоизини дастурчи мутахассислиги бўйича тайёрлаш;

– тажрибали, турли кўрик-танлов ғолиблари, давлат ва тармоқ мукофоти совриндори бўлган педагогларнинг ишларини оммалаштириш ҳамда уларнинг тажрибаларини бошқалар билан ўртоқлашиш мақсадида ўқув-амалий семинарлар ташкил этиш, ўқитувчиларнинг видеодарсларини ва дарс ишланмаларини online-maktab.uz тизими орқали вилоят мактабларида оммалаштириш чораларини кўриш;

– вилоятдаги умумтаълим мактаб ўқитувчи ва ўқувчиларини 2021 йилда PISA, TIMSS, PIRLS халқаро баҳолаш дастури бўйича олиб бориладиган танловларда иштирок этишга тайёрлаш;

– 2020 йилда умумий ўрта таълим мактабларининг 410 нафардан зиёд мактаб директорлари ҳамда 10 425 нафар педагог ходимларининг малакасини оширишни асосий мақсад қилиб қўйилган.

Бир сўз билан айтганда, Фарғона вилояти халқ таълими бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари ҳамда умумтаълим мактабларида фарзандларимизни жисмонан ва маънан етук инсонлар қилиб тарбиялаш йўлида астойдил меҳнат қилмоқда.

Фарғона вилояти халқ таълими бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари ҳамда умумтаълим мактабларида ўқувчиларни ўз фарзандларидек кўрувчи жонкуяр педагог-ходимларнинг барчаси бир мақсад йўлида фаолият юритади, у ҳам бўлса – камол топиб келаётган ёш авлод ҳар томонлама етук, комил инсон бўлиб ривожлансин. Бу эзгу мақсад барчани тинмай изланиш, ўз устида эринмай ишлашга чорлайди.

 

Baham ko'ring: