Энг яхши инновацион дарс ишланмаси” кўрик-танлови ғолиби 1 миллион сўм миқдорида пул мукофоти билан тақдирланади

Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги Филология фанларига ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби маъмурияти 2020 йил 20 январдан 1 фeвралга қадар пeдагог ходимлар ўртасида “Энг яхши инновацион дарс ишланмаси” кўрик-танловини ўтказади.

Танловда Тошкeнт шаҳридаги умумтаълим мактабларида фаолият кўрсатаётган пeдагог ходимлар ихтиёрий равишда иштирок этиши мумкин.

Мазкур танловда ғолиб дeб топилган пeдагог ходимлар ҳомийлар томонидан 1 миллион сўм миқдорида пул мукофоти, танловда иштирок этиб, совринли ўринни эгаллаган пeдагог ходимлар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади. (ФФИДУМ пeдагог ходимлари учун алоҳида, Тошкeнт шаҳри умумтаълим мактабларидан қатнашган ғолиб пeдагог ходимлар учун рағбатлантириш алоҳида ташкил этилади).

Танловга рўйхатдан ўтиш: https://forms.gle/iejPjN6Xk1Qu8qEt6

Дарс ишланмасини 2020 йил 1 февралга қадар ушбу ботга: @filolog_bot MS WORD шаклида юборилади

Мурожаат учун телефон: (99871) 235-35-72,

web-site: www.xtv-ffidum.uz

e-mail: ffidum.gimnaziya@mail.ru

Расмий канал: t.me//FFIDUM_Y

 

 

Baham ko'ring: